Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:52

Reuters: Руслар Қозоғистонни санкцияга тушган товарлар сўровига кўмиб ташламоқда


Ғарб санкциялари ортидан Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми кескин ошиб кетгани кузатилмоқда.
Ғарб санкциялари ортидан Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми кескин ошиб кетгани кузатилмоқда.

Россия компаниялари сўнгги ҳафталарда қозоқ ҳамкорларидан Ғарб санкцияларини четлаб ўтиб, зарур товарларни импорт қилишда ёрдам сўрамоқда, дея хабар берди Reuters агентлиги етти манбага таянган ҳолда.

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Ғарб Россия иқтисодиётига қарши кенг қамровли санкциялар киритди. Бу эса Москвани технология ва зарурий маҳсулотларни импорт қилишда айланма йўлларни излашга ундади.

Иқтисодчилар кўплаб товарлар Туркия ва собиқ Совет республикалари орқали Россияга олиб кирилаётганини таъкидлаган.

Анонимлик шарти билан гапирган етти манбага кўра охирги пайтда Россия подшипниклар ва самолёт қисмларидан тортиб нодир тупроқ металларигача бўлган маҳсулотларни олиб киришда Қозоғистондан кўпроқ ёрдам сўраган.

Икки манба Россиянинг Қозоғистондан ёрдам сўровларини Туркиянинг санкцияланган товарлар транзитига чек қўйиш режалари билан изоҳлади.

Қозоғистонлик тадбиркорнинг айтишича, Австралиядан келган нодир металларни юк машинасида олиб ўтишга ёрдам бериш учун унга 1 миллион доллар таклиф қилишган.

«Телефон ва подшипниклардан тортиб, самолёт қисмлари ва нодир металларгача» бўлган маҳсулотларни олиб ўтишда ёрдам сўрашмоқда деди тадбиркор. У россияликларнинг таклифларини рад этганини билдирди.

Қозоғистон ҳукумати расмий изоҳ бериш сўровига жавоб қайтармаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, руслар саноат ускуналари, поездлар учун подшипниклар, илғор электроника, радиотехника, турбиналар, самолёт қисмлари, хомашё ва ҳаттоки банк карталаридан иборат жуда кўп маҳсулотларни Қозоғистон орқали импорт қилишга уринмоқда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен шу ой минтақага қилган сафари чоғида Марказий Осиё давлатларини санкцияларга амал қилишга чақириб, қўшимча зарарни қоплашда ёрдам беришга ваъда берди.

Блинкеннинг ташрифи арафасида журналистлар билан суҳбатлашган Марказий Осиё расмийларидан бири, савдогарларнинг Россияга товарларни қайта экспорт қилишини тўхтатиш учун ҳукуматлар бирор чора кўра олмаслигини айтди.

«Мен бир Европа компаниясининг офисига бориб, баъзи жиҳозларни сўраганимда, улар бу маҳсулотлар Россияга ўтиб кетиши мумкинлигини айтиб сотишдан бош тортди».

«Бироздан сўнг, менга турк компаниясидан қўнғироқ қилиб, ўша ускунани таклиф қилишди», деди қозоғистонлик тадбиркорлардан бири.

Туркия ўтган ой АҚШнинг кимёвий моддалар, микрочиплар ва бошқа ускуналарни Россияга экспорт қилмаслик ҳақидаги огоҳлантиришларидан кейин Россия урушда фойдаланиши мумкин бўлган маҳсулотларни экспорт қилмаслигини билдирди. Анқара Туркия ҳудудида ёки Туркия орқали Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга йўл қўймаслигини ва бунинг олдини олиш учун чоралар кўраётганини маълум қилди.

Украинага босқин: 233-кун | Кремль: Ғарбдан тўхтаган импортни Ўзбекистондан олишга тайёрмиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:41 0:00

Россия Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда.

Қозоғистоннинг Россияга пластик қувурлар экспорти ўтган йили уч баробардан кўпроққа ошиб, 12 миллион долларни ташкил қилди.

Шу билан бир қаторда, Қозоғистон Европа давлатлари ва Тайвандан компьютерлар импортини кескин оширди. Уларнинг қанчаси кейинчалик Россияга реэкспорт қилингани номаълум.

Яна бир манбанинг айтишича, Россия банклари Қозоғистон орқали банк карталарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва материалларни импорт қилмоқда.

Бир манба, нега ноқонуний савдога қўшилишга қарор қилганини рус мақоли билан тушунтирди: «Уруш кимгадир мусибат, ким учундир омад».

Форум

XS
SM
MD
LG