Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:33

Олий Мажлис Конституцияни ўзгартириш бўйича лойиҳа муҳокамасини қайта бошламоқда


Қуйи палата матбуот хизматининг хабар беришича, 24 февраль куни да Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилишида Асосий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинади.

Ҳужжат 2022 йил ноябрь ойида қайта кўриб чиқиш учун қайтарилган эди. Парламент хабарномасига кўра, сўнгги уч ой ичида қўмиталар жамоатчилик ва экспертларнинг таклифларини тўплашни давом эттирган. Тузатишлар лойиҳасига режалаштирилган ўзгаришлар бўлажак мажлисда эълон қилинади.

Gazeta.uz” нашри муҳокамаларни ёритиш учун фақат телеканаллар ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги вакиллари таклиф этилганига эътибор қаратган.

Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳаси 2022 йил 25 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Лойиҳанинг Қорақалпоғистон Республикасига доир моддаларига нисбатан эътирозлар кейинроқ инсоний қурбонларга олиб келган норозилик намойишларига айланиб кетган эди. Оммавий намойишлар ортидан расмийлар Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми ўзгаришсиз қолдирилишига ваъда берган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь куни халққа мурожаатномасида Конституцияни такомиллаштириш борасидаги ишлар давом этаётгани, жамоатчиликдан 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушганини айтган.

Конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми санаси ҳозиргача расман эълон қилингани йўқ. Озодлик манбаларига кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг учинчи муддатга номзодини илгари суриши учун йўл очиши кутилаётган референдум апрел ойи охирида бўлиб ўтиши кутилади.

XS
SM
MD
LG