Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:45

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:48 28.12.2022

Мобилизация қилинганларнинг спермаси музлатиладиган бўлди

Уруш жазавасига тушган Россия Украинага аскар жўнатишнинг турли йўлларини ўйлаб топмоқда.

Эндиликда рус ҳукумати фуқароларига Украинага урушга бориш эвазига ўз спермасини текинга музлатиб қўйиш таклифи билан чиқди.

Бу тадбир рус аскари урушда ўлган тақдирда унинг жуфти эрининг музлатилган спермасидан фойдаланиб, ҳомиладор бўлиш имконини беради.

Бу ҳақда хабар қилган “Россия адвокатлари иттифоқи” жамоат ташкилоти президенти Игорь Труновга кўра, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022-2024 йилларда сафарбарликка олинган фуқароларнинг спермасини музлатиш ва сақлаш харажатлари федерал бюджетдан молияланишини билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарга изоҳ берганича йўқ.

Россия мурофаа вазири Сергей Шойгунинг ҳисоб-китобича, Украинада 5937 нафар россиялик ўлган. Пентагон эълон қилган ҳисоботда эса Украина урушида ўлган ва ярадор бўлган россияликлар сони 100 мингдан зиёдни ташкил қилади.

18:44 29.12.2022

Кўнгиллилар фронт чизиғидагиларни боқмоқда

Гуманитар ёрдам кўрсатувчи World Central Kitchen кўнгиллилари Украинадаги уруш фронти бўйлаб жойлашган қишлоқларнинг мингдан ортиқ аҳолисига озиқ-овқат етказиб бермоқда.

Куриловка қишлоғи аҳолиси тўрт ойдан бери иссиқлик, электр, сув ва алоқа тармоғисиз кун кечирмоқда.

Бу қишлоқ қақшатқич жанг кетаётган фронт чизиғидан 15 километр узоқликда жойлашган.

Қишлоқла портлаш овозлари эшитилиб туради. Фронт чизиғидаги отишмаларга қарамай, World Central Kitchen кўнгиллилари аҳолини ҳар куни иссиқ овқат билан таъминлаб келмоқда.

18:47 29.12.2022

Россиянинг Украинанинг "тинчлик" саммитини "аҳмоқона" деб атади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг тинчлик режасини ва БМТ шафелигида февралда ўтказилиши кутилаётган саммит таклифини “аҳмоқона” ва “бўлмағур" деб атади.

“Украина расмийлари яна бир ғайриоддий нарсани ўйлаб топишди. Улар гўёки халқаро ҳуқуқни рўкач қилишмоқда. Аммо бу ерда мақсад битта, бор нарсани тан олмасдан ўзини ҳимоя қилиш. Биз бундай ғалати ғояни Киев режимини тинчликпарвар сифатида кўрсатишга бўлган Вашингтоннинг навбатдаги ҳаракати деб биламиз", деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.

Куни кеча Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба икки ой ичида Украинада БМТ шафелигида “тинчлик” саммити ўтказиш истаги борлигини билдирган.

Россия расмийлари ҳар қандай тинчлик келишувлари фақат аннексия қилинган ҳудудлар суверенитетини Киев тан олганидан кейин бўлишини таъкидлади.

18:50 29.12.2022

Херсондаги туғруқхона ракета ҳужумига учради

Чоршанба куни Херсон туғруқхонасида чақолоқларини бағрига босган оналар даҳшатдан ларзага келди.

Туғруқхона ракета ҳужумига учради. Жабрланганлар бўлмаган, беморларни хавфсиз жойга кўчиришга улгуришган.

Украина президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари туғруқхона биноси рус қўшинлари томонидан ракета зарбасига тутилганини айтди.

Портлаш вақтида касалхонада яқиндаги кўзи ёриган беш аёл ва ходимлар бўлган. Аёллардан бири ҳужумдан ярим соат олдин кесерево жарроҳлик йўли билан туққан экан.

Украина ҳарбий расмийлари айтишича, кейинги икки кунда Россия қўшинлари Украина жанубидаги яқинда озод қилинган Херсон шаҳрига миномёт ва артиллерия ҳужумларини кучайтирган ва мамлакатнинг шарқий вилоятларида фронт чизиғи бўйлаб босимни давом эттирган.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки ҳисоботига кўра, чоршанба куни тонгда Россия Херсондаги фуқаролик нишонларига ракета тизимларидан 33 та ракета отган.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил текшириш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG