Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:52

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

22:05 22.12.2022

“Роскосмос” собиқ раҳбари Рогозин Донбассда яраланди

“Роскосмос”нинг собиқ раҳбари, ҳозир Донбассда бўлиб турган ва Украинага қарши урушда иштирок этаётган Дмитрий Рогозин, 21 декабрь куни оқшом, Донецк шаҳри ўққа тутилиши натижасида жароҳатланиб, касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда Рогозиннинг ёрдамчисига ҳавола берган ҳолда ТАСС агентлиги хабар қилди.

“Донецк чеккасидаги меҳмонхона ўққа тутилди. Дмитрий Рогозин бошлиқ ҳарбий маслаҳатчилар сўнгги ойларда ўша ерда яшаб турган эди. Дмитрий Олегович яғринидан яраланди. Ҳозир касалхонада. Ҳаётига ҳеч нима таҳдид солаётгани йўқ”, деган у.

Рогозиннинг ўзи ҳам кейинроқ телеграм-каналида воқеа “тор доирада ва тинч вазиятда ўтказилаётган иш бўйича учрашув” чоғида рўй берганини маълум қилди.

“Биз сўнгги ойларда шу ерда яшаб турган эдик, 8 йил давомида душман бу ерни бир марта ҳам ўққа тутмаганди. Кимдир хабар қилган шекилли, соат 19.45 ларда аниқ нишонга урадиган бир неча снарядлар учиб келди. 120 ва 155 мм калибрли снарядлар.

Қаердан отилганини ва ким отганини тергов аниқлайди. Мен яраландим, ўнг курагимдан тепароққа 3х4 ўлчамли темир парчаси кириб қолди. Жарроҳлар амалиёт қилиб олиб ташлашади. Менга яқин бир неча киши ҳам жароҳатланган”, деб ёзди Рогозин.

22:06 22.12.2022

Путин: Россия “махсус амалиёти”ни тўлиқ бажаради

Президент Владимир Путин эса, Россия ўзи ўтказаётган махсус ҳарбий амалиёт олдига қўйилган барча вазифаларни бажариши ва қуролли кучларни мустаҳкамлашда давом этишини, билдирди.

Путин шунингдек, “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси тез орада жойлаштирилишини ҳам урғулади.

“НАТО давлатлари Россия билан курашда бор ҳарбий имкониятидан фаол фойдаланяпти. Россия ўз арсеналини замонавий қуроллар билан кенгайтириши зарур”, деди Владимир Путин.

Россия президенти стратегик ядровий кучларининг замонавий қуролланиш кўрсаткичи 91 фоиздан ошганини таъкидлаш билан бирга Россия суверенитети кафолати бўлган ядровий триаданинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш ва яхшилашни буюрди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия қуролли кучлари сонини 1,5 миллион ҳарбий хизматчига етказишни таклиф қилди.

Шойгу шунингдек, 27 давлат Украинага 97 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб берганини билдирди.

22:07 22.12.2022

АҚШ Украинага разведкачи-ҳужумчи дронларни беради

АҚШнинг Politico нашрига кўра, Владимир Зеленский, Жо Байдендан Украинага Gray Eagle ва Reaper дронларини етказиб беришни илтимос қилиши мумкин.

Бу разведкачи-ҳужумкор дронлар бўлиб, осмонда разведка олиб бориши билан бирга, нишонларга ракеталар билан зарбалар бериши, шунингдек душманнинг алоқа воситалари ишлашига халал бериши мумкин.

Gray Eagle ва Reaper кичикроқ учоқ катталигидаги дронлар бўлиб, қанотлари узунлиги 17 дан 22 метргача бўлади. Модификацияси ва олган юкига қараб улар ҳавода 10 соатгача бўлиши мумкин, муайян шарт-шароитда эса бир суткадан ортиқ парвоз қила олади.

Politico журналистларига кўра, Зеленский АҚШ президентидан сўраши мумкин бўлган яна бир қурол бу ATACMS ракеталаридир.

“Агар ATACMS ракеталарини беришса, биз душманнинг фронтдан анча ичкаридаги – уч юз километр радиусда жойлашган кучларини, омборлари ва қўмондонлик пунктларини йўқ қила оламиз. Энг аввало ракета ва дрон учириладиган нуқталарга зарба беришимиз керак. Бу ракеталар урушда бир қадар мувозанат яратади. Мен кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаамиздаги ўзгаришларни қайд этган бўлардим. Бизга берилаётган Patriot қанотли ракеталардан ташқари баллистик ракеталарни ҳам уриб тушира олади, бизда ҳозир мавжуд қуроллар бунақа имкониятга эга эмас. Бироқ, шунга қарамай, мазкур қуроллар урушда туб бурилиш ясайди, деб айтмаган бўлардим”. Эксперт исмли линкдаги видеода.

22:08 22.12.2022

АҚШ Конгресси Зеленскийни тик оёқда олқишлади

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг уруш бошланганидан кейин биринчи хорижий ташриф билан АҚШга борди.

У барча америкаликларни, Украинани реваншист Россияга қарши курашда ҳарбий ва молиявий томондан қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақираркан, Украина ғалабасидан бошқа cценарий эркин дунёга, шу жумладан АҚШ хавфсизлигига ҳам таҳдид солишидан огоҳлантирди.

Зеленский минглаб чақирим узоқликда, америкаликлар ҳеч қачон эшитмаган шаҳарларда олиб борилаётган уруш, АҚШга ҳам бевосита таъсир қилаётганини алоҳида қайд этди.

У шунингдек, Украинада глобал эркинлик ва демократия ҳамда Америка хавфсизлиги хавф остида эканини таъкидлаб, Россия билан урушни - АҚШ тарихидаги Мустақиллик урушига қиёслади:

“Украина мудофааси нафақат украин халқининг ҳаёти, эркинлиги ва хавфсизлиги учун керак, балки украиналиклар ва америкаликлар учун демократиянинг истиқболини белгилаб беради”.

Уруш "музлатиб қўйиладиган ёки кейинга қолдириладиган нарса эмас”. Океан урушдан ҳимоя қилади деб уни эътиборсиз қолдириб ҳам бўлмайди".

Зеленскийнинг Қўшма Штатларга сафари Конгресс, Украинага 45 миллиард долларга яқин қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўяётган пайтга тўғри келди.

Зеленский Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден ва АҚШ биринчи хоними Жилл Байден билан учрашди.

"Украин халқи номидан жаноб президент сизга, Конгрессга ва америкаликларга раҳмат айтмоқчиман", деди Зеленский.

Зеленский ташрифининг аввалида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Украинага Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беришини маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG