Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:52

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:11 25.2.2024

Россия армияси Украинага ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Украина Қуролли Кучлари 16 та “Шаҳид” дрони, Россия Мудофаа вазирлиги эса олтита Украина дрони уриб туширилганини эълон қилди.

Украина жануби мудофаа кучлари вакили Наталя Гуменюкнинг аниқлик киритишича, Россия армияси Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўтиш мақсадида қўшма ҳужумга ўтган.

Аввалига ҳарбийлар Украина ҳудудига Х-31 ракеталарини, сўнгра учувчисиз учиш аппаратларини учирганлар.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги маълумотларига кўра, Россия армияси аннексия қилинган Қримдаги Приморско-Ахтарск ва Чауда бурни ҳудудларидан жами 18 та дронни учирди. Улардан 16 таси Полтава, Киев, Хмелницкий, Николаев, Кировоград, Днепропетровск, Запороже ва Херсон вилоятларида уриб туширилган.

Ҳужум оқибатида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.

Украина жануби мудофаа кучлари қўмондонлиги, шунингдек, тунда Россия тактик самолётлари Одесса вилоятидаги Қора денгиздан иккита Х-31П антирадар ракеталарини учиргани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, улар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган.

Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, 25-февралга ўтар кечаси Украинанинг олтита учувчисиз учоғини тутиб олганини маълум қилди. Россия ҳарбий департаменти маълумотларига кўра, Белгород вилоятида иккита дрон йўқ қилинган, яна тўрттаси Қора денгиз узра уриб туширилган.

Украиналик журналистлар ва Донецк вилояти полицияси хабар беришича, 25-февралга ўтар кечаси Константиновка шаҳрини рус қўшинлари томонидан ўққа тутилиши натижасида темир йўл вокзали биноси вайрон бўлган.

Православ черкови, бир нечта турар-жой бинолари, маъмурий ва тижорат бинолари ҳам зарар кўрган. Бир қурбон ҳақида хабар берилган.

Таъкидланишича, бу ракета зарбаси ёки ҳаво бомбасининг ташланиши оқибатидир. Ижтимоий тармоқларда вайрон қилинган станция акс этган сурат ва видеолар тарқалмоқда.

18:07 25.2.2024

Киевга борган Ғарб етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский Канада ва Италия бош вазирлари – Жастин Трюдо ҳамда Жоржия Мелони билан хавфсизликка доир битимларни имзолади.

Украина билан Канада ўртасидаги битим 10 йил амал қилади, лекин пировардида бу муддат узайтирилиши мумкин. Ҳужжатда, хусусан, 2024 йилда Украинани қўллаб-қувватлашга қарийб 2,2 млрд АҚШ доллари миқдорда маблағ ажратиш назарда тутилган.

“Биз Украинани, бу бизга қанчага тушишидан қатъий назар ва қанча керак бўлса шунча қўллаб-қувватлаймиз”, деди Трюдо.

Италия ва Украина ўртасида имзоланган битим, жумладан, узоқ муддатли ҳарбий ва молиявий ёрдам бўйича мажбуриятларни белгилаб берган. Ҳужжат билан Италия келгусида Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаяжагини тасдиқлаган. Ушбу битим ҳам 10 йил мобайнида амал қилади.

“Биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Мен доим украин халқи ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак деб ҳисоблаганман. Бу, албатта, ҳарбий ёрдамни ҳам назарда тутади. Чунки «тинчлик» сўзини таслим бўлиш билан аралаштириб юборадиганлар ҳам бор. Бу иккиюзламачилик ва биз ҳеч қачон бундай қилмаймиз", деди Италия Бош вазири Жоржио Мелони

Ғарбнинг Украинага эътибори сўниб бораётгани ҳақидаги хавотирлар фонида Жоржио Мелони, Жастин Трюдо, Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен ва Бельгия бош вазири Александр Де Кру Киевга ташриф буюрди.

Зеленский Ғарб етакчиларини уруш бошида шиддатли жанглар кечган Гостомел аэропортини кўриш олиб борди

Ғарб етакчилари Киевдаги хотира майдонига гул қўйди

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен ҳамда Италия, Канада ва Бельгия бош вазирларининг ташрифи Украина жанг майдонида ўқ-дори тақчиллигидан қийналаётган ва Москва бир қатор ютуқларни қўлга киритаётган пайтда рамзий аҳамият касб этади

18:04 25.2.2024

“G7” Россияни урушни тўхтатишга ва қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди

Россиянинг Украинага босқинига икки йил тўлган куни “Катта еттилик” мамлакатлари раҳбарлари баёнот билан чиқиб, Россияни урушни дарҳол тўхтатишга чақирди.

“Биз барча мамлакатларни халқаро ҳуқуққа риоя қилишга ва Россиянинг бегона ҳудудларни куч билан босиб олишга уринишларини ҳеч бир тариқа маъқулламасликка ва оқламасликка чақирамиз. Биз Россия томонидан Украина ҳудудида на илгари ўтказилган, на келгусида ўтказилажак “сайлов”ларни ва на уларнинг натижаларини тан оламиз”, дейилади баёнотда.

“Катта еттилик” Россиянинг тинч аҳолига ва фуқаровий инфратузилмага ҳужумларини, Россия қўшинлари Украинада содир этаётган ҳарбий жиноятларни қоралади.

Шунингдек, Москванинг даромадларини қирқишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилишини маълум қилди.

“Биз Россиянинг энергетика лойиҳаларини ривожлантиришига ва энергия ташувчиларни етказиб бериш учун муқобил каналлардан фойдаланишига тўсиқ қўйишда давом этамиз. Россиянинг даромад манбаларини қисқартиришда давом этамиз”, дейилади яна баёнотда.

Урғуланишича, Россия Украинанинг ҳарбий ҳаракатлардан кўрган зарарини қопламагунича Россия активлари “еттилик” мамлакатларида музлатилган ҳолатда қолади.

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага босқинига икки йил тўлиши муносабати билан «G7» давлатлари раҳбарлари билан онлайн мулоқот қилди.

Зеленский G7 давлатларига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирар экан, Россияни мағлуб этиш йўлида тўхтаб қолмасликка чақирди

Зеленский G7га икки йиллик уруш давомида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди:

«Ҳамкасблар, бугун биз билан бирга эканингиз учун ташаккур. Аввало, барча украиналиклар номидан халқимизга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳамкорликни давом эттирар эканмиз, Украина ва қўшни мамлакатлардаги миллионлаб украиналиклар ўз ватани Путиннинг томорқасига айланмаслигига ишонади”.

Зеленский G7 аъзолари Украина хавфсизлигини таъминлаш учун нима зарурлигини билади, дея ҳарбий ёрдамга ишора қилди.

17:59 25.2.2024

"Путин Украинадан кет!" - дунёда Россия босқинига қарши норозиликлар

Канадада Россия босқинининг йиллиги муносабати билан минглаб одам Украинани қўллаб-қувватламоқда

Минглаб намойишчи Россия босқинининг икки йиллиги муносабати билан 24-феврал, шанба куни Торонто шаҳри марказида тўпланиб, Украина билан бирдамлигини изҳор қилди.

“Шундай экан, мен Украинани, ватанимни қўллаб-қувватлаганимни ва Канадага уруш ҳали ҳам давом этаётганини кўрсатиш учун келдим. Ҳали ҳам давом этмоқда”, дейди украиналик Анатолий Мандра.

Катта оломон Украина ва Канада байроқларини кўтариб, украиналикларни қўллаб-қувватлади ва можарога глобал эътиборни давом эттиришга чақирди.

“Мен содир бўлган ҳамма нарсадан чарчадим, чунки бутун оилам Украинада ва мен оиламни кўришни хоҳлайман. Мен ўз мамлакатимга қайтиб, кейин ўз юртимда ўсишни хоҳлайман”, дейди украиналик Валерия Тарасюк.

***

Лондонда урушнинг икки йиллиги муносабати билан Украинани қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказилди

Шанба (24-феврал) куни Лондон марказида тўпланган одамлар Россиянинг мамлакатга бостириб киришининг икки йиллиги муносабати билан Украинани қўллаб-қувватлашларини намойиш қилишди.

Украина байроқларига ўралган ва қўлларида баннерлар кўтарган митингда қатнашганлар украинча қўшиқларни тинглашди. Бир нечта баннерларда “Путин Украинадан кет!” деб ёзилган.

Уруш учинчи йилга кираётган бир пайтда, рус қўшинлари Украинанинг қарийб 18 фоизини эгаллаб турибди ва ҳафта охирида вайрон бўлган Авдиивка шаҳрини эгаллаб олишлари туфайли шарқда янги ҳужумларни бошладилар.

***

Берлиндаги украиналиклар босқиннинг икки йиллиги муносабати билан "рус дунёси" дан қўрқишади

Шанба (24-феврал) куни Берлинда Россиянинг мамлакатга бостириб кирганининг икки йиллигини нишонлаш учун бир неча минг намойишчи йиғилди.

Намойишчилардан бири Мария Чинкиния Украина ғарб иттифоқчилари ёрдамида урушда ғалаба қозонишига умид қилишини, бироқ уруш оқибати учун энг катта қўрқуви “рус дунёси” эканини айтди. “Россия дунёси” сўз эркинлиги, украиналик, украиналик маданиятининг йўқлигини англатади”, — деди Чинкиния Рейтер телеканалига берган интервюсида.

Намойишда сўзга чиққан Берлин мери Кай Вегнер Украинага нафақат инсонпарварлик ёрдами, балки ҳарбий саъй-ҳаракатлар билан ҳам ёрдам бериш Европанинг масъулияти ва бурчи эканлигини айтди: “Унга қурол керак, ўқ-дорилар керак, Таурус ракеталари ҳам керак”, деди Вегнер.

"Берлин бутунлай украиналиклар томонида, хонимлар ва жаноблар! Тўлиқ! 10 йил, 10 йилдирки, Путин Россияси Украинада уруш олиб бормоқда. Бугун, роппа-роса 2 йил олдин Россия бутун мамлакатга ҳужум бошлади. Шафқатсиз Путин томонидан босқинчилик уруши. У аниқ мақсадга эришмоқчи эмас У музокаралар олиб боришни истамайди. У Украинани йўқ қилишни хоҳлайди. У украиналикларнинг ўзига хослигини йўқ қилишни хоҳлайди. Биз бунга йўл қўймаймиз! Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз”, деди Кай Вегнер.

Икки йил аввал Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлаб юборган ва 6,3 миллионга яқин украиналик ватанини тарк этишга мажбур бўлган.

Россиянинг Украинага босқинининг икки йиллиги муносабати билан Европа ва АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари ўтказилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG