Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:32

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:52 24.1.2024

Туркия парламенти Швециянинг НАТОга киришини маъқуллади

Энди Эрдўғон бу қарорни бир неча кун ичида имзолаши кутилмоқда. 20 ойлик кечиктиришлардан сўнг, НАТО ҳарбий иттифоқини кенгайтириш йўлидаги энг катта тўсиқ бартараф этилди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Швеция ва Финляндия 2022 йилда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берганди.

Туркия эса ўшанда Швеция ва Финляндиянинг Анқара террорчи деб ҳисоблаган гуруҳларни ҳимоя қилгани учун альянсга аъзолигини маъқуллашдан бош тортди.

Ўтган йилнинг апрель ойида Туркия Финляндиянинг аъзолигини маъқуллади, аммо Венгрия билан бирга Швеция аъзолигини тасдиқлашни ортга сурди.

Анқара Стокголмни Европа Иттифоқи ва АҚШ террорчи гуруҳ деб ҳисоблайдиган Курдистон Ишчилар партияси аъзоларига нисбатан қатъий позицияда бўлишга чақирган.

Бунга жавобан Швеция КИП террорчилик ташкилотига аъзо бўлишни ноқонуний деб таснифловчи янги қонун лойиҳасини тақдим этди. Швеция, Финляндия, Канада ва Голландия Туркиянинг қурол экспорти сиёсатига тўсиқларни юмшатиш бўйича қадам қўйди.

Туркия президенти Эрдўғон агар АҚШ Туркияга Ф-16 қирувчи самолётларини сотишни маъқулласа, Швеция аъзолигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Оқ уй Туркиянинг шартига рози бўлди

Эндиликда Швециянинг НАТОга қўшилишини маъқулламаган биргина Венгрияни қолди.

Венгрия парламенти февраль ойининг ўрталарига қадар таътилда бўлади.

Мамлакат бош вазири Виктор Орбан Швеция раҳбарини музокаралар учун Венгрияга таклиф қилганини маълум қилди.

Швеция ўзининг ўнлаб йиллик ҳарбий бетарафлик сиёсатидан воз кечиб, НАТО га қўшилмоқда ва бу НАТОнинг Болтиқ денгизи минтақасида мудофаасини кучайтиради.

Анқаранинг бу масалада яшил чироқни ёқишни кечиктиргани баъзи Ғарб иттифоқчиларини асабийлаштирганди.

17:50 24.1.2024

В.Зеленский: Россия ҳужуми оқибатида 18 киши ўлган, 130 киши яраланган

Россия қўшинлари 23 январ куни Украина бўйлаб ялпи ракета зарбалари бериши натижасида 18 киши ўлган, 130 киши яраланган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўз видеомурожаатида маълум қилди.

“Ҳужум натижасида 200 дан зиёд объект, жумладан 139 та турар-жой бинолари шикастланди. Оддий кўпқаватли уй, у ерда оддий одамлар яшарди. Оддийгина тинч ҳаёт – мана, бугунги Россия нималарни ўзи учун таҳдид деб билади”, деди Владимир Зеленский.

Унинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Украина ҳарбийларига кўра, 23 январда Россия қўшинлари қанотли, баллистик, авиация ва зенит ракеталарини қўллаган ҳолда аралаш ракета зарбалари йўллаган. Жами 41 та ракета учирилган, шундан 21 таси Украина ҲҲМ воситалари ёрдамида уриб туширилган.

Ракета зарбалари ортидан Киевнинг бир неча жойида ёнғин чиқди.

Харковда ракеталар икки кўпқават уйга теккан. Харков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубов 23 январ оқшомида тўққиз яшар қизалоқ дохил саккиз киши ўлгани ҳақида ёзди.

24 январ кечаси Россия ҳарбийлари Харковга С-300 ракеталари билан яна зарба берди.

Бундан ташқари, Днепропетровскдаги Павлоград ҳамда Суми вилоятининг Шостка шаҳарларига ҳам ҳужумлар бўлгани маълум қилинган.

17:47 24.1.2024

Россия Украина шарқидаги Харков шаҳрига навбатдаги ракета зарбаларини берди

Ҳужум оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, дея хабар қилди Харков маъмурияти.

Россиянинг 24 соат ичидаги учинчи ракета ҳужумида камида тўққиз киши жароҳатланган. Улар орасида болалар ҳам бор.

Қутқарувчилар бино вайроналарини кўздан кечирмоқда. Украина Миллий Юридик фанлар академияси биносига ҳам жиддий зарар етган.

Харковдаги газ қувури ҳам шикастлангани ҳақида хабар қилинди. Энергетика вазирлигига кўра, электр инфратузилмасига зарар етгани сабабли минглаб аҳоли электрсиз қолган.

Рейтерс агентлиги видео ҳаққонийлигини, унда ҳақиқатан Харков акс этганини тасдиқлашга муваффақ бўлди.

Россия 2022 йил февралидан бери фронтдан ортидаги шаҳарларга ва фуқаролик инфратузилмаларига мунтазам ҳаво ҳужумлари уюштириб келади.

17:43 24.1.2024

Белгород вилоятида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учради

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, бортда Украина Қуролли Кучларининг асирга олинган ва Белгород вилоятига алмашиш учун олиб кетилаётган 65 нафар ҳарбий хизматчиси, олти нафар экипаж аъзоси ва уч нафар ҳамроҳ бўлган.

Воқеа ҳақида биринчи бўлиб "112" телеграм-каналининг манбаси хабар берди. Белгород телеграм каналларида ҳалокат акс этган кадрлар эълон қилинди. Тармоқларда юқори тезликда тушаётгани ва портлагани акс эктган учоқ видеоси тарқалди.

Учоқ Яблонное қишлоғи яқинида қулаган, деб тасдиқлади Медиазона. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков тафсилотларни айтмасдан, "ҳодиса жойига" борганини айтди. Ҳозир воқеа жойида тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда, деб ёзди у ўзининг Телеграм-каналида. Россия Мудофаа вазирлиги минтақада дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди.

“Украинская правда” ва “РБК-Украина” манбаларига таяниб, Ил-76 Украина Қуролли кучлари томонидан уриб туширилганини хабар қилди. Нашрларга кўра, учоқ Харков вилоятини ўққа тутиш учун С-300 зенит-ракета тизимлари учун ракеталарни олиб кетаётган бўлган. Кейинроқ иккала нашр ҳам Украина Қуролли кучларининг самолёт ҳалокатига алоқадорлиги ҳақидаги хабарни олиб ташлади.

Айрим рус телеграм каналлари Россия самолёти Украина Қуролли кучлари томонидан Патриот ракета тизимидан уриб туширилганини даъво қилмоқда. Телеграм-каналга кўра, бу учоқ илгари ҳам маҳбусларниташишда ишлатилган.

Украина расмийлари воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ҳозирча бир нима деёлмаслигини билдирди. "Бу жуда янги маълумот. Биз у билан энди шуғулланамиз", деди у.

Давлат Думаси депутати Андрей Картаполовнинг айтишича, бортида 80 га яқин украиналик ҳарбий асир бўлган яна бир Ил-76 ортга қайтарилган. Унинг сўзларига кўра, Украина расмийлари яқинлашиб келаётган алмашинув ва маҳбуслар ҳақида билишган. Картаполов "самолёт Германияда ишлаб чиқарилган Патриот ёки Ирис-Т зенит-ракета тизимидан учта ракета билан уриб туширилган", деб тахмин қилди.

Давлат думаси раҳбари Вячеслав Володин Давлат думасига Ил-76 ҳалокати муносабати билан АҚШ Конгресси ва Германия Бундестаги олдида чиқиш қилишни топширди.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор тасдиқлаш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG