Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:39

Ҳукумат энергия инқирозига чора кўришни бошлади. Норозиларга ҳам


Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода намойиш қатнашчиларидан бири: “Газ йўқ свет йўқ. Болларим оч, нима қилай”, - дейди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода намойиш қатнашчиларидан бири: “Газ йўқ свет йўқ. Болларим оч, нима қилай”, - дейди.

Ўзбекистонда қишнинг илк кунлари ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабаб юазага келган энергетика инқирози аҳолининг норозиликларига сабаб бўлмоқда.

7 декабрь куни Фарғона вилоятида маҳаллий корхонанинг газдан узиб қўйилишига норозилик билдирган “ALBUS” гипс заводининг етти нафар ишчиси маъмурий қамоққа ҳукм қилинган.

Норозилик билдирган ишчиларга майда безорилик, йиғилиш, митинг ёки намойиш ўтказиш қоидаларини бузганлик айби қўйилиб, олти нафари беш суткага, бир нафари ўн суткага қамалган.

6 декабрь куни “ALBUS” гипс заводининг ўнлаб ишчиси газ узилиши сабаб ишсиз қолганликларини айтиб, норозилик билдирганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода намойиш қатнашчиларидан бири: “Нима қилайлик, ойлик йўқ, яшашимиз керак. Газ йўқ свет йўқ. Болларим оч, нима қилай”, - дейди.

6 декабрь куни “ALBUS” гипс заводининг ўнлаб ишчиси газ узилиши сабаб ишсиз қолганликларини айтиб, норозилик намойиши ўтказишган
6 декабрь куни “ALBUS” гипс заводининг ўнлаб ишчиси газ узилиши сабаб ишсиз қолганликларини айтиб, норозилик намойиши ўтказишган

Ўзбекистон туманининг Шўрсув иқтисодий зонасида жойлашган “ALBUS” гипс заводи 2014 йилда очилган. У ерда ғишт, цемент, оҳак, гипс ишлаб чиқарилади.

Исми сир қолишини сўраган “ALBUS” гипс заводи раҳбар ходимларидан бирининг Озодликка айтишича, корхонанинг газдан узиб қўйилиши минглаб одамни ишсиз қолдирган.

“Бизни заводда, ишлаб чиқаришда газни фақат дастлабки оловни ёқиб олиш учун ишлатамиз, асосан кўмир ишлатамиз. Шуни ҳам бизга кўп кўриб, ноябрь ойи охирида бизни ҳукуматни қарорини нотўғри талқин қилиб бизни газдан узиб қўйишди. Ишсиз, ойликсиз қолиб кетди одамлар.

Газдан узиб қўйилганидан кейин завод ҳудудида тўпланиб, ишчилар ҳаққини талаб қилди, жамоат тартибини бузиш, безорилик бўлмади. Керак бўлса Тошкентга президент қабулхонасига ҳам борамиз, деб туришганди ишчилар. Тепадагилар бизни арзимизни эшитиш ўрнига қаматтириворяпти. Видеода ходимларимиздан бири жаҳл устида айтган гапини сабаб қилиб олиб 10 суткага, яна 6 ишчимизни 5 суткага қамаворяпти”, - дейди “ALBUS” гипс заводи раҳбар ходимларидан бири.

Ишчиларнинг норозилигига муносабат билдирган Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газдан узилган саноат зонасидаги корхона ишчилари сони 10 минг эмас, балки бир неча юз эканини айтди. Вазирга кўра, корхона муқобил ёқилғига ўтиш ҳақида аввалдан огоҳлантирган. Расмийлар юзага келган вазиятда корхона раҳбариятининг ўзини айбламоқда.

“Завод газдан узилгани билан уйимизда газ кўтарилгани йўқ”

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси баёнотида Ўзбекистон туманидаги “ALBUS” гипс заводи шартнома шартларига биноан газ қувуридан узилгани айтилади.

Лекин, ҳужжатлардан аён бўлишича, завод “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ нинг 17 ноябрь кунги топшириғига мувофиқ газдан узилган.

Ҳужжатлардан аён бўлишича, завод “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ нинг 17 ноябрь кунги топшириғига мувофиқ газдан узилган.
Ҳужжатлардан аён бўлишича, завод “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ нинг 17 ноябрь кунги топшириғига мувофиқ газдан узилган.

Бунга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг аҳолига кўпроқ газ беришни таминлаш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган айрим ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газдан фойдаланишни тақиқлаб қўйиш ҳақидаги қарори асос қилиб олинган.

“Туманда иш йўқ, ягона мана шу завод ҳисобига Шўр сув ҳудудида аҳоли ишлик бўлган. Оиласини боқаётганди кўпчилик. 2014 йилдан бери завод экспортёрлар рўйхатида бўлиб келаётганди. Ўша Вазирлар Маҳкамасини қарорида аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатадиган, экспортёр ширкатлар бундан мустасно деб ёзилган. Булар саллани ол деса каллани ҳам олиб, газдан узиб қўйди. Лекин, завод газдан узиб қўйилгани билан уйимизда газ кўтарилгани йўқ”, - дейди “ALBUS” гипс заводи ишчиси.

Ўзбекистон қонунчилигида митинглар ўтказиш тартиби аниқ белгиланмаган.

“Фуқаролар норозиликларини ҳеч қандай йўл билан билдира олмайди”

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров Facebook саҳифасида: “Ўзбекистонда қонун шундай қилинганки, вазиятдан норози фуқаролар норозиликларини ҳеч қандай йўл билан билдира олмайди, натижада қонун бузишга мажбур бўлади. Энг муҳими эса халқни қонунларни бузишларига сабаб бўлганлар бир четда қолиб кетаверади. Ёки бирор катта айб қилса ҳам, амалдорлар, шунчаки узр сўраб қутилиб қолаверади.Қонунлар ҳамма учун адолатли ишламас экан, ҳукумат ва халқ орасида жарлик катталашаверади”, - деб ёзди.

Ўтган йили Ўзбекистондаги сайловларни кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловлар бўйича якуний ҳисоботида камчилик сифатида фуқароларнинг ижтимоий фаолликларини тартибга солувчи бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат йўқлиги кўрсатилган эди.

Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам норозиликлар кузатилмоқда.

8 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қишнинг совуқ кунларида газсиз қолганидан норози аҳоли катта йўлни тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди.асосан, аёллардан иборат бир неча ўнлаб инсон катта йўлнинг пиёдалар ўтиш жойидаги бир қисмини тўсиб тургани кўринади.

Одамлар хонадонлари газсиз қолганидан шикоят қилишади.

Одамларнинг намойиш ўтказиш ҳуқуқи чекланган

Ўзбекистонда ҳар йили қиш мавсумида газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози аҳолининг чиқишлари кузатилади.

Аҳоли ўз норозилигини ифодалаш учун йўл тўсади. Аксар ҳолларда аёллар иштирокидаги.

бундай норозиликлар расмийларнинг назарига тез тушади ва узоққа чўзилмайди.

Ҳукумат мамлакат бўйлаб давом этаётган энергетика инқирозини ҳал қилиш юзасидан аниқ режасини эълон қилмагани каби, узоқ муддатда аҳолининг бу каби норозиликлари борасида қандай йўл тутиши ҳам номаълум.

ZIMISTON-UZ: Яна қиш, яна энергетик коллапс
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:47 0:00

Маҳаллий ҳокимиятлар аҳоли норозилигини вақтинча чоралар, жумладан, шошилинч тарзда кўмир тарқатиш ёки электр таъминотини бир муддат қайта тиклаш билан ҳал қилишга уринмоқда.

Ўзбекистонда аҳолининг тинч намойишлар ўтказишига рухсат этилмайди, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари бу борадаги мавжуд тартиб амалда демократик жамиятларнинг фундаментал ҳуқуқи бўлган тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чеклашини танқид қилиб келадилар.

Маҳаллий ҳокимиятлар аҳоли норозилигини вақтинча чоралар, жумладан, шошилинч тарзда кўмир тарқатиш ёки электр таъминотини бир муддат қайта тиклаш билан ҳал қилишга уринмоқда.

Ўзбекистонда аҳолининг тинч намойишлар ўтказишига рухсат этилмайди, инсон ҳуқуқлари гуруҳлари бу борадаги мавжуд тартиб амалда демократик жамиятларнинг фундаментал ҳуқуқи бўлган тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чеклашини танқид қилиб келадилар.

Форум

XS
SM
MD
LG