Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:52
 Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.
Сирдарёда икки қаватли уй портлашдан сўнг.

ZIMISTON-UZ: Газ портлашида Сурхондарёда икки, Сирдарёда ҳам икки киши ҳалок бўлди

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди. Тошкент ўтган йилларда, асосан вилоятларда кузатилган газ босими пасайишларию метан газга навбатларга дуч келмоқда. Аммо бу ҳали бошланиши… ҳаво янада совиши кутилмоқда.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

18:40 12.12.2022

"Сенатда ҳам свет йўқ"

Ҳозирча соҳа мутасаддиларигина вазият борасида муносабат билдирмоқда. Бироқ на президент Шавкат Мирзиёев ва на бошқа бирор ҳукумат раҳбари мамлакатдаги энергетик вазиятга ўз муносабатини билдирганича йўқ.

Турли воқеаларга изоҳ билдиришлари билан танилган Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов тандеми ҳам бу сафар сукут сақламоқда.

Айрим мулозимлар эса ўзларининг идораси ва яшаш жойларида ҳам свет ўчаётганини айтиш билан жамоатчиликни тинчлантиришга уринмоқда.

Ўтган йили Сенат раиси Танзила Норбаева мамлакатда беш йил олдингидек счет ўчишлари кузатилмаётгани, электр муаммоси тарихда қолиб кетганини айтиши ортидан тармоқларда танқидга учраганди. Норбаева хоним бу йил энергетика инқирози бошланганидан буён газ свет масаласида бирон баёнот берганича йўқ

18:37 12.12.2022

Шайх Термизий: Сабр қилинг

Масжидлар ва тармо
қларда диндорларнинг свет ва газ тақчиллигидан аҳоли норозилиги фонида одамларни сабр қилишга даъватлари кўпайди.

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Саид Рахматуллоҳ Термизийнинг худди шу мазмунда ўтган жума қилган маърузаси тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. Унда аввал ҳам қатор зиддиятли чиқишлари билан танилган уламо свет ва газ бандасига боғлиқ эмаслиги, Аллоҳдан келган синовлигини айтиб, мусулмонларни сабрли бўлишга чақиради.

18:34 12.12.2022

"Ўзгидромет": Бу ҳафта ҳаво исийди

Ҳукумат чоралари вазиятни ўнгланишида иш бермаётган бир пайтда аҳоли оби ҳавонинг исишига умид қилмоқда.

"Ўзгидромет" матбуот котиби, Муниса Асилхўжаеванинг Озодликка берган хабарига кўра, ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши мумкин:

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00
Бевосита линк

14:02 12.12.2022

Қандай қишлаяпсиз?

Ис газидан 5 кунда жами 10 киши ўлди: Бухорода бир оиланинг 5 аъзоси, Тошкент вилоятида 3 киши, Хоразмда 2 киши вафот этди. Бу расман тасдиқланган.

Қарийб бир ҳафтадан бери бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Ҳукумат аҳолининг газ ва электр таъминотини яхшилаш мақсадида чоралар кўришни бошлаган, ишлаб чиқариш корхоналари газдан узилиб, аҳолига газ босими кўпайтилаётгани айтилмоқда.

Аммо ҳукумат аҳолининг норозилигини пасайтиришда фақат иқтисодий чоралар билан чекланиб қолаётгани йўқ. Фарғонада маҳаллий корхонанинг газдан узилишига норозилик билдирган ишчилардан 7 нафари жамоат тартибига таҳдид солишда айбланиб, 10 суткага қамалди.

Озодлик энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларни ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда. Сиз қандай қишлаяпсиз? Шароитингизни видеога олиб, Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG