Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:27

Қўқонда икки блогер 15 суткага қамалди


Блогерлар Комил Аҳмедов ва Олимжон Ҳайдаров.
Блогерлар Комил Аҳмедов ва Олимжон Ҳайдаров.

Жорий йилнинг 22 июл куни Қўқон шаҳар суди қарори билан блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси яъни (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан 15-сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғона вилояти ИИБ бу хабарга расмий маълумот берди.

ИИБ хабарига кўра, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграмдаги «Олимжон Ҳайдаров» ҳамда «QO’QONJONIM» каналларида қолдирилган «Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда» сарлавҳали хабар юзасидан «Возрождение» номли «Евангел» христианлари черкови пастори А.Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган «Возрождение» номли «Евангел» христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Бундан олдинроқ ўзининг Фейсбук саҳифасида Олижон Ҳайдаров Комил Аҳмедов билан бирга ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз судга чақиртилилганини ёзган эди:

- Аввалроқ черков масаласида ёзгандик. Бизни бугунга чақиришганди, келдик, деярли 3 соатдан бери шу ердамиз. Тайёргарлик кўриб қўйилган экан, кечаги сана билан ҳамма ҳужжатлар тайёрлаб қўйилган экан. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184³-моддаси( 15 суткагача қамоқ ёки 50-100 БХМда жарима)бўйича айб қўйилган. Судни кутяпмиз. Суд ҳам тайёр бўлса керак, ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаганди, келишимиздан аввал. Ё судга олиб боришади, ё онлайн бўлса керак.

Тармоқ фойдаланувчилари Қўқон судининг мақола учун чиқарган 15 суткалик жазосини номутаносиб эканини гапирмоқда.

XS
SM
MD
LG