Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:02

AҚШ Конгрессига Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳисобот тақдим этилади

5 июль куни Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича мустақил ва шаффоф текширув ўтказиш чақириқларига АҚШ ва БМТ ҳам қўшилди.

Нукус шаҳрида 1−2 июль кунлари бўлиб ўтган тартибсизликларга айланиб кетган намойишлар пайтида 18 киши ҳалок бўлди ва 243 киши яраланди. Тан жароҳати олганларнинг 38 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари.

Расман билдирилишича, жароҳатланганлардан 149 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйларига кетишга рухсат берилган. 94 киши эса касалхонага ётқизилган. Улар орасида аҳволи оғир бўлганлар ҳам бор.

Нукусдаги тартибсизликларда 516 фуқаро қўлга олинган. Уларнинг айримлари суриштирувдан сўнг маъмурий жазо қўлланилган ҳолда қўйиб юборилган.

26 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари Ўзбекистон таркибидаги республика аҳолиси орасида норозилик уйғотган эди. Тармоқлардаги қизғин муҳокамалар ортидан 1 июль куни Нукусда оммавий намойишлар бошланиб кетган.

Норозиликлар ортидан Қорақалпоғистонда бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда президент фармонига кўра, фавқулодда ҳолат 3 июль соат 00:01 дан 2 август соат 00:00 га қадар давом этади, бу даврда 21:00 дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилади.

2 июль оммавий намойишлар бўлаётган Қорақалпоғистон республикаси маркази Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ моддалари ўзгаришсиз қолишини эълон қилган.

17:23 4.7.2022

Жоанна Лиллис: Нукус тинч, аммо вазият таранг

The Economist нашри мухбири Жоанна Лиллис 3 июль куни Нукусга бориб, вазиятни ўз кўзи билан кўргани ҳақида ёзди.

Лиллис 3 июль куни Нукусда намойишлар бўлганига гувоҳ бўлмаган:

“Нукус тинч, аммо вазият таранг”.

Журналист шаҳарда жуда қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилгани, ҳукумат ва парламент бинолари хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олингани, траспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланганига гувоҳ бўлгани ҳақида ёзди.

Норозиликлар ортидан Қорақалпоғистонда бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Фавқулодда ҳолат 3 июль соат 00:01 дан 2 август соат 00:00 га қадар давом этади, бу даврда 21:00 дан 7:00га қадар комендантлик соати жорий этилган.

16:47 4.7.2022

Песков: Нукус воқеалари Ўзбекистоннинг ички ишидир

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги тартибсизликларга муносабаб билдираркан, буни Ўзбекистоннинг ички иши дея атади:

"Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига шубҳамиз йўқ”.

Россия аъзоларидан бири бўлган ШҲТ ҳам Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

15:40 4.7.2022

ШҲТ Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Ижроия қўмитаси 1 июлда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга муносабатини эълон қилди.

ШҲТ Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ташкилот конституцияга зид кўринишлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралаб, барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни сақлаш тарафдори эканини билдирган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2001 йил 15 июнда ХХР, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган. Ўшанда 1996-1997 йилларда Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Тожикистон ўртасида имзоланган ҳарбий соҳада ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва чегара ҳудудларида қуролли кучларни қисқартиришга доир битимларнинг имзоланиши натижасида вужудга келган “Шанхай бешлиги”нинг барча аъзолари ШҲТга кирганди.

Ҳозирда ШҲТ аъзолари сони саккизта: Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон.

15:10 4.7.2022

Мирзиёев Тоқаев ва Жапаров билан Нукус воқеаларини муҳокама қилди

4 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан алоҳида-алоҳида телефон орқали мулоқот қилди.

Рresident.uz сайти маълумотига кўра, мулоқотларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Тоқаев «Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади», дея хабар қилди расмий нашр.

Рresident.uz хабарига кўра, Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG