Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:32

Ядровий машқ: Россия баллистик ракета учирди


Россиянинг ядровий қувватга эга "RS-24 Yars" баллистик ракетаси.
Россиянинг ядровий қувватга эга "RS-24 Yars" баллистик ракетаси.
  • 19 февраль куни Россия президент Владимир Путин бошчилигидаги ҳарбий машғулотлар доирасида ядровий қувватга эга "RS-24 Yars" баллистик ракетасини учирди.
  • АҚШ президенти Жо Байден президент Путин Украинага қарши уруш бошлашга тайёрлигини таъкидлади. Байденга кўра, ҳужум келаётган кунларда ёки келаси ҳафта юз бериши мумкин.
  • Германия НАТОнинг тезкор ҳаракат кучлари таркибидаги ўз қўшинларини юксак жанговар шайлик ҳолатига келтирмоқда.
  • Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар ҳарбий сафарбарлик эълон қилишди.

Россия ядровий ракета учирди

Бугун Россия президент Путин бошчилигидаги ҳарбий машғулотлар доирасида ядровий қувватга эга "RS-24 Yars" баллистик ракетасини учирди.
Кремлнинг билдиришича, ўтказилган машғулотлар давомида денгиз ва қуруқликдаги нишонларга қарши гипертовушли ва қанотли ракеталар муваффақиятли синовдан ўтказилган.

Путин Беларус президенти Александр Лукашенко билан бирга Кремль “воқеалар маркази” дея таърифлаган жойдан туриб экран орқали машғулотларни кузатиб борди.

Financial Times газетаси, Москва режадаги ядровий машқларини куздан февраль ойига кўчиргани ҳақида ёзганди. Нашр суҳбатдошлари буни НАТОни огоҳлантириш ўлароқ баҳолаб, Россиянинг Украина ҳудудига муҳтамал босқини билан боғлаганлар.

Байден: Россия яқин кунларда уруш бошлайди

АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путин Украинага қарши тўлақонли уруш бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиб бўлган, деб ишонишини маълум қилди.

Америка раҳбари тафсилотларни очиқламади, фақат "Қўшма Штатларда кучли разведка хизматлари" борлигини таъкидлаш билан чекланди.

Байденнинг сўзларига кўра, Россия босқини жараёнида Украина пойтахти — Киевга ҳам ҳужум қилиниши мумкин. Гап қуруқликдаги амалиёт ҳақидами ёки ҳаво зарбалари ҳакида кетмоқдами, Байден бунга аниқлик киритгани йўқ:

“Ушбу кескин дақиқаларда Украина қўшинлари жуда ҳушёрликлик билан ҳаракат қилди ва мен бунга вазминликни ҳам қўшишим мумкин. Улар русларнинг урушда ғалаба қилишларига йўл қўймайдилар. Аммо ҳақиқат шуки, рус қўшинлари ҳозирда Украинани Беларусдан тортиб, Россия чегараси бўйлаб, жанубда Қора денгизгача ўраб олмоқда. Биласизми, қаранг, бизда Россия кучлари келаётган ҳафтада Украинага ҳужум қилишни режалаштирган деб ишониш учун асос бор. Келгуси кунларда улар 2.8 миллион бегуноҳ аҳоли яшайдиган Украина пойтахти Киевни нишонга олишларига ишонамиз”.

АҚШ Президентининг сўзларига кўра, Россия Украина чегарасида "150 минг қўшин" тўплаган, жумладан Беларус чегараси томондан. Байден Россия эҳтимолий ҳужумининг аниқ санасини тилга олгани йўқ, унинг айтишича, ҳужум келаётган кунларда ёки келаси ҳафта юз бериши мумкин.

"Сохта ё ҳақиқий ҳужум". Россия Украинага бостириб киришга баҳона қидирмоқда - АҚШ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:15 0:00

Мюнхенда Укриана масаласи муҳокама қилинмоқда

Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги хавотирлар фонида дунё етакчилари, юқори лавозимли амалдорлар, сиёсатчилар ва хавфсизлик бўйича экспертлар иштирокида Мюнхенда Хавфсизлик конференцияси бўлиб ўтмоқда.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 18 февраль куни очилиш маросимида сўзга чиқиб Россия-Украина инқирози урушга айланса, бу “ҳалокатли” бўлишини таъкидлади.

Конференцияда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сўнгги икки кун ичида Украина шарқининг ўққа тутилиши Россиянинг Украинага қарши кейинги “тажовуз”ини оқлаш учун “ёлғон баҳона” яратишга қаратилган ҳаракатларининг бир қисми эканлигини айтди:

“Украинага келсак, кеча мен бу ерга келишдан олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида бу ҳақда бир оз гапириш имконига эга бўлдим. Ва биз дипломатик йўл борлигини, муаммони ечиш мумкинлигини, мулоқот орқали фарқлар бартараф этилишини тушунтириш учун ҳамма нарса қиляпмиз. Аммо бу Россия истаган йўл эмаслиги ва биз кўриб турган барча нарсалар, шу жумладан, охирги 24/48 соатда тасвирлаган нарсангиз сохта провокациялар яратиш сценарийсининг бир қисми эканлигидан чуқур хавотирдамиз."

Мюнхедаги тадбирда 30 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда, тадбирга биринчи марта Россиядан ҳеч ким келмади.

OzodNazar: Россия - Украина: Эртага уруш? Ўзбекистон: Ортга қараб олға?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:21 0:00

Байден ҳануз Путиннинг дипломатик йўл тутишига ишонмоқда

АҚШ Президенти эса Қўшма Штатлар ҳали ҳам зиддиятни дипломатик йўл билан ечиш мумкинлигига ишонмоқда:​

“Россия ҳали ҳам дипломатияни танлаши мумкин. Вазиятни юмшатиш ва музокаралар столига қайтишга ҳали ҳам кеч эмас. Кеча кечқурун Россия, Давлат котиби Блинкен ва ташқи ишлар вазири Лавровнинг 24 февраль куни учрашувига рози бўлди. Европада 24 февраль. Россия ўша санадан олдин ҳарбий ҳаракатларга киришса, улар дипломатияга эшикни тақа-тақ ёпгани бизга аён бўлади. Улар урушни танлайдилар ва бунинг учун катта товон тўлайдилар, нафақат биз ва иттифоқчиларимиз қўйган санкциялар сабабли, балки бутун дунёнинг ғазаби уларга қаратилади."

Украинада Бирдамлик куни. Байден Россия таҳдиди сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:46 0:00

Донецк аҳолиси Россияга эвакуация қилинмоқда

Путиннинг уруш бошлашига оид хавотирлар фонида Украинадан мустақиллик эълон қилган “Донецк Халқ Республикаси” раҳбари Денис Пушилин аҳоли ташкиллаштирилган тарзда Россиянинг Ростов вилоятига оммавий эвакуация қилинишини эълон қилди:

“Бугун, 18 февралдан бошлаб аҳолини Россия Федерациясига оммавий марказлаштирилган эвакуация қилиш ташкил этилмоқда. Аввало, аёллар, болалар ва қариялар эвакуация қилиниши керак. Россия Федерацияси раҳбарияти билан келишилган ҳолда Ростов вилоятида фуқароларимизни қабул қилиш ва жойлаштириш учун жойлар тайёрланди. Эвакуация қилинганлар барча зарур нарсалар билан таъминланади. Чегарани тез кесиб ўтишни осонлаштириш мақсадида барча зарур шароитлар яратилган, назорат пунктларида ўрнатилган."

Россия президенти Владимир Путин ҳар бир қочқинга 10 минг рубл беришни буюрди.

19 февралда Россиянинг Ростов вилоятида Украинанинг айирмачилар назоратидаги ҳудудлардан эвакуация қилинганлар оқими туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Донецк ва Луганск вилоятларидаги россияпараст айирмачилар раҳбарлари эса ўз назорати остида бўлган ҳудудларда аҳоли ўртасида ҳарбий сафарбарлик эълон қилди.

Россия президенти Владимир Путин эса захирадагиларни ҳарбий йиғинга чақиришга оид фармон имзолади. Ушбу фармон 18 февралдан кучга кирган.

Россия нашрлари мамлакатда захирадаги фуқаролар ҳар йили ҳарбий йиғинга чақирилишига эътибор қаратишган.

Путиннинг бу йилги фармонни имзолаши Россия билан Украина ўртасида сиёсий таранглик ўта кучайган бир пайтга тўғри келди.

Россиянинг Украинага эҳтимолий ҳужуми. Энг сўнгги янгиликлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00

Сўнгги 7 йилдаги жиддий тўқнашув

Кузатувчилар сўнгги воқеаларни минтақада 2015 йилдан бери юз берган энг жиддий тўқнашув дея баҳолашмоқда.

ЕХҲТ миссияси ҳисоботида ўтган кеча-кундузда Донецк вилоятида оташкесим тартиби 200 мартадан кўпроқ, Луганск вилоятида эса 700 мартага яқин бузилганини айтилган. Оташкесим бузилишида Украина армияси ва айирмачилар бир-бирини айблашмоқда. Айирмачилар иддаосича, Украина қўшинлари уларга ҳужум қилишга ҳозирланяпти. Киев буни қатъиян рад этмоқда.

АҚШ Вице президенти Камала Харрис, агар Россия Украинага яна бостириб кирса, НАТО Европадаги шарқий қанотини кучайтиради, деди.

Айни пайтда Германия Мудофаа вазирлиги НАТОнинг тезкор ҳаракат кучлари таркибидаги ўз қўшинларини юксак жанговар шайлик ҳолатига келтириши ҳақида баёнот тарқатди. Бу Россия билан муносабатларда таранглик ортган тақдирда армияга ошиғич ҳозирликка келиш имконини беради.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG