Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:39

Сенатор Сафоев: Ўзбекистон модернизациянинг янги босқичига ўтди


Ўзбекистон  Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.
Ўзбекистон  Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, Ўзбекистонда иқтисодий ва сиёсий модернизациянинг биринчи босқичи тугаб, мамлакат "янада чуқур, мураккаб ва фундаментал ўзгаришлар арафасида турибди".

Халқаро пресс клубдаги чиқишида Сафоев Ўзбекистон бозор иқтисодиётига асосланган дунёвий, демократик, ҳуқуқий давлат қуриш ва жамият барпо этишни кўзлаганини таъкидлаган.

"Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ» деб айтган сенатор.

Сафоевга кўра, Ўзбекистон хорижий сармояларни жалб қилишни истаркан, аввало, замонавий сиёсий тузилма, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши зарур.

«Мамлакат тараққиёти даражаси, жамият ҳаётидаги масалаларни ҳал этиш фуқароларнинг ўзи қай даражада иштирок этиши билан боғланади. Инсон фақатгина ривожланиш объекти эмас, балки унинг субъекти, тараққиётнинг мақсадигина эмас, балки унинг энг муҳим ҳаракатланувчи кучи ва ҳал қилувчи омили», — дейди Сафоев.

Сенат мулозими ҳокимият бўғинларини ўзаро тийиб туриш механизми ҳамда мулк дахсизлигини ҳам таъкидлаган.

“Механизмларнинг энг муҳимларидан бири — ҳокимиятнинг учта тармоғи ўртасидаги бир-бирини тийиб туриш тизими, давлат бошқаруви тизимини марказлашган тизимдан марказлашмаган тизимга ўтказишни, хусусий мулк дахлсизлигини, ривожланган фуқаролик жамиятини ва қонун устуворлигини талаб этади», — деди Сафоев.

Ўтган йил декабрида Ўзбекистон “The World Justice Project” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган "Ҳуқуқ устуворлиги" индексида 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллаган.

Жорий ҳафта Heritage Foundation ташкилоти ўзининг “Иқтисодий эркинлик индекси — 2022” халқаро рейтингида Ўзбекистонни жаҳондаги 177 давлат орасида 117-ўринга қўйди. Ўзбекистон айни рейтингда ўтган йилга нисбатан 9 поғонага пастлаган.

XS
SM
MD
LG