Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:32

Туркманистонда раҳбарият алмашиши кутилмоқда(ми)?


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғли Сардорни меросхўр этиб тайинлашга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги тахминлар фонида парламент юқори палатасининг навбатдан ташқари сессиясини чақирди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз ўғли Сардорни меросхўр этиб тайинлашга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги тахминлар фонида парламент юқори палатасининг навбатдан ташқари сессиясини чақирди.

11 февраль куни парламентнинг навбатдан ташқари ўтадиган йиғилишида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сардорни расман раҳбар қилиб тайинлаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эртага Бердимуҳамедовнинг Туркманистондаги авторитар бошқарувига расман 15 йил тўлади.

Шунингдек, 11 февралда унинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов Олий назорат палатаси раҳбари, Давлат хавфсизлик кенгаши аъзоси ва энг муҳими, бош вазир ўринбосари этиб тайинланганига бир йил тўлади. Бу билан 40 ёшли меросхўр мамлакатда президентдан кейин иккинчи шахс бўлиб келаётган эди.

Гурбангули Бердимуҳамедов саналар билан иш қилишни жуда яхши кўради. Туркманистонлик кузатувчилар, фуқаролар ҳам парламент юқори палатасининг навбатдан ташқари сессиясида муҳим қарор қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида гапирмоқда.

Парламент раиси, президент Бердимуҳамедов (унинг бу лавозимни эгаллаши конституциянинг 73 моддасига зид келади) сессияда “яқин 30 йилдаги мамлакат тараққиёти” масаласи муҳокама қилинишини айтди.

Давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари Сардор “даҳоси” ҳақидаги материалларга тўлиб тошган. Шу сабабли ҳам, бир неча ойдан бери авторитар ҳукуматда яқин орада бўладиган сиёсий ўзгаришлар туркманларнинг муҳокама марказига айланган. У айни дамда иқтисодий қийинчиликлар гирдобида қолган “халқни ўйлайдиган” етакчи сифатида ҳам кўрсатилмоқда.

Сардор Бердимуҳамедов 7 январь куни халққа мурожаатида “янги туғилиш даври” бошланганини эълон қилди.
Сардор Бердимуҳамедов 7 январь куни халққа мурожаатида “янги туғилиш даври” бошланганини эълон қилди.

Кичик Бердимуҳамедов ҳам отасининг топшириғи билан кўплаб вилоятларга бориб, озиқ-овқат нархининг кескин ошиб бораётгани ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг тақчиллиги муаммоси билан танишган.

Кузатувчилар бундай ташрифларни Сардор Бердимуҳамедовнинг ҳокимият иерархиясидаги етакчи ролини илгари суриш учун яширин уриниш ва отасининг ўрнини эгаллашга тайёргарликнинг навбатдаги босқичи ўлароқ баҳолаган.

Сардор вилоятларда юқори даражада кутиб олинди. Унинг ташрифи учун қишлоқлар шошилинч равишда тайёрланган. Бундай тайёргарликлар илгари фақат президент учун қилинган.

Туркманистон бўйича эксперт Сардор Айтаковнинг Озодлик радиоси туркман хизматига айтишича, аҳоли орасида миш-мишларни тарқатиш азалдан мамлакат махсус хизматлари томонидан жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун қўлланилган усул.

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги ҳафталарда шов-шувлар кўпайган бўлса-да, парламент йиғилишида ҳокимият алмашмаслиги аммо, муҳим қарорлар қабул қилиниши мумкин.

“Ҳокимиятнинг Сардор Бердимуҳамедовга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар инкор этиб бўлмайдиган омма учун бир ҳикоя. Ҳукумат ижтимоий тартибсизлик ва норозиликлар олдини олиш учун янги миш-мишларни тарқатиши мумкин. Ҳокимиятни топшириш зудлик билан кўриб чиқилмайди”, дейди Айтаков.

Аммо у сессияда келажакда ҳокимиятни топширишни осонлаштирадиган қарорлар қабул қилиниши эҳтимолини ҳам истисно қилмади.

Қозоғистондаги воқеалар акс-садоси

Январь ойида юқори палатанинг навбатдан ташқари сессияси чақирилиши ҳақидаги эълон қўшни Қозоғистондаги тартибсизликлар билан бир вақтга тўғри келди.

Қозоғистоннинг Туркманистон билан чегарадош Манғистау вилоятида бошланган норозилик намойишлари қўшни автократик давлатларда катта хавотир уйғотди.

Туркманистон давлат матбуоти Қозоғистонда нима бўлаётганини кўрсатмаган бўлса-да, Туркманистон аҳолиси яқин атрофда бўлиб ўтаётган оммавий норозилик намойишларидан яхши хабардор эди.

Туркманистонда ҳам сўнгги йилларда ёқилғи, товарлар ва хизматлар, озиқ-овқат нархларининг ўсиши кузатилмоқда. Давлат субсидияларни тўхтатгани ва талаб ошиб кетиши оқибатида нархлар камида 300-500 фоизга ўсган.

Қозоғистондаги воқеалар президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг меросхўр тайинлаш режаларини ўзгартирдими?
Қозоғистондаги воқеалар президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг меросхўр тайинлаш режаларини ўзгартирдими?

Кўпчилик туркманлар Қозоғистондаги намойишлар туркманлар учун ижобий таъсир кўрсатганини айтди.

“Қозоқларнинг норозиликлари Туркманистондаги одамларни руҳлантириб, “Бола йиғламаса, тўймайди” деган нақлни ёдга солди. Одамлар, агар норозилик билдириб ҳақингни талаб қилсанг, ҳукуматни ўзгартириш мумкинлигини тушуна бошлади. Ҳатто Қозоғистон каби катта давлат ҳам ўз халқининг талабларига ён берди”, дейди исми сир қолишини сўраган туркманлардан бири.

12 январь куни юқори палатанинг навбатдан ташқари сессияси 11 февралга ўтказилишини эълон қилган президент Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақириб, Миллий хавфсизлик вазирлигига интернетдаги мустақил манбаларни блоклашни буюрди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар манзарасида фавқулодда кенгаш йиғилиши тасодифий эмас. Туркман режими йиллар давомида жиддий иқтисодий муаммоларга қарамай ўз бардошини кўрсатиб келган бўлса-да, Қозоғистон каби барқарорроқ мамлакатдаги норозилик намойишлари бундай ҳокимиятнинг сақланиб қолишига кафолат йўқлигини кўрсатди.

“Туркман ҳукумати... Арманистон, Беларус ва Россиядаги қарама-қаршилик ва ҳокимиятни эгаллашга уриниш тажрибасини синчиклаб ўрганди. Лекин айниқса, Қозоғистондаги воқеалардан тегишли хулоса чиқаришга ҳаракат қилинмоқда. Ҳукуматда иқтисодий вазиятни бироз яхшилаш имкони бор. Ҳукумат газ конларини ўзлаштириш ва газ инфратузилмасини қуриш учун Хитойдан олинган катта кредитни тўлади. Бу ижтимоий инқирозни юмшатиш учун молиявий захираларни жамлаш имконини беради.”

Айтаковнинг таъкидлашича, амалдорлар пулларни иқтисодий инқирозни юмшатиш учун эмас, аксинча, “тартибсизликларни бостириш учун махсус қурол ва жиҳозлар сотиб олиш” га сарфлаши ҳақиқий парадокс.

Ҳалқни тинчлантириш

Айтаковга кўра, Қозоғистондаги тўс-тўполонлар президент Бердимуҳамедовнинг меросхўр тайинлаш борасидаги фикрини ўзгартирган бўлиши мумкин.

“Эҳтимол, Қозоғистондаги воқеаларнинг сабаб ва оқибатларини синчковлик билан баҳолаган ҳолда расмийлар бўлажак сессияда турмуш даражасини сифат жиҳатидан ўзгартиришга катта эҳтиёж борлигини англаб етиши ижтимоий кескинликни камайтириш учун айрим ислоҳотлар ҳақида эълон қилиши мумкин".

Халқ Маслаҳатининг навбатдан ташқари сессияси иштирокчиларининг кўпчилигига турли совғалар тақдим этилган. Йиғилиш вилоятлардан сайланган делегатлар қатнашиши учун вилоят марказларига видео алоқа кўринишида узатилади.

Озодликнинг Лебап шаҳридаги мухбири айтишича, йиғилишга таклиф этилган маҳалла оқсоқоллари ва ёшлар вакилларига қатнашгани учун 5000 манат (расмий курс бўйича 1431 доллар) пул мукофоти ваъда қилинган.

Халқ Маслаҳати 2008 йилдан 2017 йилгача тўхтаб қолган эди. Кейин президент уни қайта тиклади ва 2020 йилда парламентнинг иккинчи палатасига айлантирди.

Халқ Маслаҳати 11 февралдан кейин балки мамлакат бошқарувидаги катта роль ўйнаши мумкин.

XS
SM
MD
LG