26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:27
Қирғиз-тожик чегараси: Қуролли тўқнашув ортидан томонлар ўт очишни тўхтатишга келишди
- 27 январь оқшомида қирғиз-тожик чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма юз берди.
- Чегарадаги отишма маҳаллий вақт билан соат 19:30 да (Тошкент вақти билан соат 18:30) бошланди.
- Гувоҳларнинг билдиришича, отишма тонгги соат 4 гача давом этган, Сабаблар ҳақидаги баёнотлар зиддиятли.
- Расмий баёнотларга кўра, чегарадаги Тўрткўча ҳудудида икки давлат фуқаролари ўртасида низо келиб чиққан.
- Тожик томони, биринчи бўлиб қирғиз чегарачилари ўқ узгани, қирғиз томони эса, тожик чегарачилари ўқ узганини даъво қилди.
- Тожикистон расмийлари ҳодисада 2 тожикистонлик ўлган, 10 нафари жароҳатланган, деб баёнот берди.
- Қирғизистон расмийлари эса 11 ҳарбий жароҳатланганини билдирди.
- Қирғизистон томони, отишма бўлган ҳудуддан 24 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинганини билдирди.
- 28 январь, маҳаллий вақт билан тонгги соат 4 ларда томонлар отишмани тўхтатишга келишгани хабар қилинди.
- Қирғизистон расмийлари инцидент юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, томонлар сабаблар бўйича сўзлашувни давом эттираётганини билдирди.