Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:44
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

Расман: электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Amirsoy тоғ-чанғи курортида канат йўлларида қолиб кетганларни ФВВ қутқармоқда

Тоғ-чанғи курортида электр узилгани боис, дам олувчилар осма йўлларда қолиб кетгани акс этган видеолар тармоқларда тарқалган эди.

ФВВ у ерга қутқарувчилар отрядини юборган.

Шунингдек, Тошкент метрополитенида қамалиб қолган йўловчилар ҳам эвакуция қилинган.

Электр таъминотидаги коллапс ҳажв қилинган постлар ҳам тарқала бошлади

ССВ: таъминотидаги узилиш операция жараёнларига хавф туғдирмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъминотидаги узилиш шифохоналардаги операция жараёнларига хавф туғдирмайди, деб баёнот берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG