Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:36
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022
Электр токи узилгач, зулматга чўмган Тошкент метроси йўлагидаги йўловчилар, 25 январь, 2022

"Свет"сиз Ўзбекистон: Энерготизимда йирик носозлик - таъминот "босқичма-босқич" тикланади

  • 25 январь, Тошкент вақти билан соат 11:00лар да пойтахт ва аксар вилоятларида электр энергияси узилиб қолди.
  • Тошкентда метро ва аэропорт иши вақтинча тўхтади, йирик шаҳарларда светофор ишламагани учун тиқин юза келди.
  • Турар-жойларда лифтга қамалиб қолган, "Амирсой" дам олиш масканида осма йўлларда қолиб кетганлар кузатилди.
  • Айни пайтда, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр токи узилди, шаҳарларда транспорт коллапси кузатилди.
  • Қарийб 3 соатлардан сўнг Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида таъминот тиклана бошлади.
  • Қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам электр таъминоти тиклана бошлагани хабар қилинди.
  • Марказий Осиёда илк бор кузатилаётган техноген авария сабаби ва айбдорлари борасида дастлабки баёнотлар бир-бирига зид бўлди.
  • ​Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, аварияга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган, деб баёнот берди.
  • Қозоғистон Энергетика вазирлиги, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон тизимидаги дисбаланс сабаб, деб баёнот берди.
  • Шундан сўнг, Ўзбекистон томонининг тармоқларда тарқалиб улгурган расмий баёнотидан Қозоғистондаги авария қисми олиб ташланди.
  • Ҳозирча, техноген ҳодиса сабаби ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот йўқ, расмийлар вазият ўрганилаётганини билдирган.
  • Ўзбекистон расмийлари иқтисодий зарар кўлами аниқланаётганини билдирди. Инсоний талофотлар ҳақида маълумот йўқ.
  • 25 январь кечга бориб, Ўзбекистоннинг қарийб 45 фоиз қисмида электр таъминоти тиклангани айтилди.
  • ИИВ мамлакатда "жамаот тартибини сақлаш учун" 12 минг ходим сафарбар қилинганини билдирди.

Расман: аксар ҳудудларида электр таъминоти ҳануз тўлиқ тикланмади, Қашқадарё энергиядан тўлиқ узилган

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакат бўйлаб электр таъминоти тўлиқ ёки қисман тикланган ҳудудлар расмий рўйхатини эълон қилди.

Расмий рўйхатдан (2022 йил 25 январь, соат 19:30 ҳолатига) кўринишича, аксар ҳудудларда таъмнот ҳануз тўлиқ тикланганича йўқ.

Қашқадарё вилояти тўлиқ ўзилганича қолмоқда, Жиззахда эса 15 фоиз ҳудудга электр токи етказилмоқда.

Вилоятлар кесимида таъминот нега бу қадар нотекис - расмий баёнотда бунинг сабаблари очиқланмаган:

  • 1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  • 2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
  • 3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;
  • 4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;
  • 5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;
  • 6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;
  • 7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;
  • 8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;
  • 9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70% истеъмолчилар тармоққа уланди;
  • 10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;
  • 11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;
  • 12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
  • 13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
  • 14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.

Электр таъминоти тикланган туманлар рўйхати пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда берилган рўйхатга кўра, айни пайтда қуйидаги туманларда чироқ ёнган:

  • Тошкент шаҳри: Бектемир, Миробод, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туманлари ва Олмазор, Яккасарой, Учтепа туманларининг айрим қисмлари
  • Тошкент вилояти: Aнгрен, Бўстонлиқ, Тошкент, Қибрай, Оҳангарон, Паркент туманлари;
  • Aндижон вилояти: Aндижон ва Хонобод шаҳарлари;
  • Бухоро вилояти: Пешку, Қоровулбозор, Қоракўл туманлари тўлиқ, Ромитан, Олот, Вобкент туманлари қисман;
  • Сирдарё вилояти: Гулистон ва Янгиер шаҳарлари тўлиқ, Гулистон туман тўлиқ, Сайҳунобод тумани қисман;
  • Фарғона вилояти: Фарғона шаҳар ва Фарғона тумани қисман, Шоҳимардон қисман.

Рўйхатдан кўринадики, ҳануз аксар ҳудудларда электр токи таъминоти тиклангани йўқ. Ҳозирча бу рўйхат расмий манбаларда берилгани йўқ.

Айни пайтда. Тошкентда свет келганидан қувонган пойтахтликлар шодиёнаси акс этган видео тармоқларда улашилмоқда.​

ССВ: Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари босқичма-босқич электр энергияси билан таъминланмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги тиббиёт муассасаларини узлуксиз электр билан таъминлаш учун барча чораларни кўраётганини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, ССВ раҳбарлари бугун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига борган ва вазият билан танишган.

"Ҳозирда юртимиздаги барча тиббиёт муассасалари, хусусан, улардаги реанимация бўлимлари, туғуруқ комплекслари ва коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда электр таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда", деб хабар қилди вазирлик.

Ижтимоий тармоқлардаги шифокорлар гуруҳларида ёзилишича, турли вилоятлардаги қатор шифохоналарда ҳануз электр токи йўқ. Жумладан, Наманган вилоятидаги Педиатрия бўлими шифокори "болаларни қўрқитмаслик учун" фонар тизимида ишлай бошлашгани, ҳануз электр токи уланмаганини ёзди.

Хоразмдаги Гинекология бўлимларидан биринг врачи эса, ўзи ишлаб турган бўлимда на свет, на иссиқ-совуқ сув йўқлиги, шифокорлар ва беморлар оғир аҳволда кутаётганини ёзди.

Шағам учун навбатлар Тошкент бозорида ҳам авж олди

Пойтахтда электр таъминоти расман тиклангани айтилган, аммо аҳолидан келаётган хабарларга кўра, айрим туманларда ҳануз чироқ ёнмаган.

Бу эса Тошкентнинг "Ўрикзор" улгуржи бозори ҳудудида ҳам шағам учун навбатларни пайдо қилди, навбатлар акс этган видеолар тармоқларда тарқалди.

Шағам нархи, турли вилоятлардаги бозорларда, 1 ярим минг сўмдан 7 минг сўмгача кўтарилгани кузатилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG