Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:39

“Сабрия": Саида Мирзиёеванинг "сабри чидамади". Кино устидан назорат кучаяди


“Севимли” канали суратга олган 50 қисмли “Сабрия” фильми ўтган йил ноябр ойидан эфирга бериб келинмоқда. .
“Севимли” канали суратга олган 50 қисмли “Сабрия” фильми ўтган йил ноябр ойидан эфирга бериб келинмоқда. .

Ўзбекистонлик айрим киноижодкорлар “Сабрия” телесериали атрофидаги можаро ортидан фильмлар устидан давлат назорати янада кучайишидан хавотир билдиришмоқда.

Sevimli телеканали суратга олган 50 қисмли “Сабрия” фильми ўтган йил ноябрь ойидан буён эфирга узатиб келинаётганди.

Сериалнинг 14 январь куни намойиш этилган 32-қисмидаги қизни зўрлаш саҳнаси ижтимоий тармоқларда танқидларга учради.

Аммо фильм ижодкорлари ва Sevimli телеканалига яқин манбалар сериалнинг тўхтатилишига Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёеванинг аралашуви сабаб бўлганига ишонишади.

Ўзбекистонда Гендер тенглиги бўйича комиссия аъзоси бўлган Саида Мирзиёева 19 январь куни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “ҳеч файси фильмда аёлларга нисбатан бунчалик нафрат кўрмагани” ни ёзди ва "мутасадди ташкилотларни қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса бериш"га чақирди. Айни пайтда мамлакатда "сўз ва ижод эркинлиги мавжуд"лигини таъкидлади.

Орадан бир кун ўтиб эса сериални суратга олган ва эфирга берган Sevimli телеканали бош директори ҳамда бош муҳаррири ишдан олинди. Аммо можаро бу билан якун топгани йўқ. “Sevimli” телеканалининг эгалари Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг ўғли, қизи ва рафиқаси эканига эътибор қаратган Kun.uz нашри Абдухолиқов ўз фарзандлари ва рафиқасига тегишли телеканалга давлат буюртмалари ва субсидияларини олиб бераётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Аммо Кинематография агентлиги вакили 20 январь куни Озодликка агентликнинг сериалга алоқаси йўқлигини айтди.

Отасининг қизи. Саида Мирзиёева ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:20 0:00

«Сабрия» телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмагани ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмагани. Мазкур сериалнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ", дейилади агентлик 21 январь куни тарқатган расмий баёнотда.

Айни пайтда Кинематография агентлиги “Sevimli” телеканалига давлат буюртмаларини бериб келгани, шунингдек, субсидиялар ажратишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани эҳтимоли бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги текширув бошлагани хабар қилинди.

"Ҳаётдан олинган" кино

14 январь куни 32-қисми эфирга узатилган "Сабрия" киносериали севган йигити билан бокиралигини йўқотган, шу боис отаси 60 ёшли чолга иккинчи хотин қилиб бермоқчи бўлган Сабрия исмли 16 яшар қиз ҳақида.

“Сабрия” сериалига бир муддат бош тасвирчилик қилган Умид Маликов зўрлаш саҳнасини олишда "шундан яхши тасвирий ечим бўлмагани"ни айтади.

“Бошида раҳматли Фатҳулла Мақсудов билан бўлган саҳналарни мен олганман. Бу қисмини мен олмаганман, лекин чол ёш қизни "изнасиловать" қилганини мен олганман. Саида Мирзиёеванинг айтганлари асоссиз. Жуда ҳунук саҳналар йўқ. Фильм режиссёри Насиба Турсунова жуда андишали, ўзбекона аёл. Одамларнинг фикрига келсак, уларда танлаш ҳуқуқи бор, пульт қўлида, ёқмаса кўрмаслиги мумкин. +18 ёзилган.

Кинотасвирчининг айтишича, фильмдаги зўрлаш ҳолатлари "тасвирий ечим" билан тақдим қилинган.

- Прямой кўрсатилмаган. Бу ҳаётда бўлган ҳолат, ҳаётдан олинган нарса бу. Бизни тмошабинлар ҳамдардлашяпти, кинони мазза қилиб кўришаётганини айтишяпти, - дейди Умид Маликов.

Унинг таъкидлашича, бу каби саҳналар ўзбек киноларида кўплаб учрайди.

- Ҳилол Насимсовни “Меҳр” киносида Зумрад деган актриса ўйнаган саҳна бор, Сурияга боради, жинсий зўрлаш ҳолатлари бўлади, мен олганман шуни, кўрсатдим мен шу фожиани, кўрсатмасанг, фожиани ҳеч ким тушунмайди.

Ўзбекистонда аксар фильмларнинг контентини Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва телеканаллардаги бадиий кенгашлар назорат қилади. Кинематография агентлиги​ матбуот хизмати раҳбари Нозим Сафарининг Озодликка айтишича, “Сабрия” сериали бадиий кенгашдан ўтмаган ягона фильм эмас.

"Агар давлат буюртмасига олинган бўлса ёки кинопрокатга чиқармоқчи бўлса, бадиий кенгашдан ўтказиши керак. “Сабрия”, “Дайди қизнинг дафтари” деган филмлар Ўзбеккино бадиий кенгашидан ўтмаган", - деди Сафари.

Унинг Озодликка билдиришича, ҳозирда сериал контентини ўзгартириш ёки эфирдан олиш масаласи кўрилмоқда.

"Цензура кучаяди"

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўнлаб хусусий продакшн студиялар бор. Бундай студиялар телеканал таҳририятлари бадиий кенгашидан ўтмаган фильм ва сериалларни YouTube канали орқали томошабинга етказмоқда.

Озодлик суҳбатлашган айрим киноижодкорлар “Сабрия” сериали атрофидаги муҳокамалар сабаб кино устидан давлат назорати янада кучайишидан хавотир билдиришмоқда.

Исмини очиқламасликни сўраган ўзбекистонлик кинорежиссёрлардан бирининг айтишича, фильмларни мажбурий бадиий кенгашдан ўтказиш, амалда цензура деганидир:

“Кеча (20 январь куни - таҳр.) мажлисда гап бўлдики, бундан буён хусусий продакшн студиялар ҳам сериал ва фильмларни “Ўзбеккино” бадиий кенгашидан ўтказиши керак. Кино маҳсулотларининг бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консултатив Бадиий кенгаш ташкил этилар экан. Бу цензура дегани. Кино устидан цензура. Давлат спонсорлигида олинаётган киноларни аҳволни кўряпсиз, энди хусусий студиялар чиқараётган кинолар шу аҳволга тушади”, - дейди режиссёр.

Ўзбекистонлик бошқа бир режиссёр Улуғбек Йўлдошев ҳам президент қизининг танқидлари ортидан цензура кучайишидан хавотирда эканини айтади:

“Балки бу сериал савияси пастдир, лекин томошабинларга кинони 32-сериясигача кўрсатишди, шу пайтгача ҳеч ким савияси паст, деб айтмади-ку. Президентнинг қизи ниманидир кўриб қолибдики, телеканал раҳбарини ишдан олишяпти. Мен эътирозларга сабаб бўлаётган ўша саҳнани кўрдим, яланғоч одам йўқ, дод-вой соладиган ҳеч нарса йўқ. Режиссёр аёл зўрланганини шу йўсинда тасвирлаган. Афсуски, ҳозир кинони тушунмайдиган одамлар кинога аралашиб, ўсишга ҳаракат қилаётган янги режиссёрларни ҳали ниҳол пайтидаёқ кўмиб ташлашяпти ”, - дейди Улуғбек Йўлдошев.

"Сабрия" фильми отаси 60 ёшли чолга иккинчи хотин қилиб бермоқчи бўлган 16 ёшли қиз ҳақидадир.
"Сабрия" фильми отаси 60 ёшли чолга иккинчи хотин қилиб бермоқчи бўлган 16 ёшли қиз ҳақидадир.

Жавоҳир Зокиров: Яхшиям YouTube бор

Шу кунларда ҳар якшанба Youtube каналида бериб борилаётган “Фара Ташкентский” сериалида бош қаҳрамон ролини ижро этган таниқли актёр Жавоҳир Зокиров Ўзбекистондаги мустақил ҳусусий продакшн студиялар учун YouTube ягона платформа бўлиб қолаётганини айтади:

“Яхшиямки, YouTube бор. Бу ерда бадиий кенгаш ҳам керак эмас. Худога шукур ,Интернетда бошқа платформалар бор. Ҳамма олдинга кетяпти, “Ўзбеккино”дагилар орқага кетяпти. Ўзбек ТВ дагилар орқага кетяпти. Арзимаган пул беради, ҳаммасини бошлиқлар еб қўяди. Давлат телевидениесини-ку, гапирмайман.

YouTube каналидан просмотр учун пул келади, фильм харажатларини шу пул керагидан ҳам ортиқ қоплайди. Мана, ҳозир “Сержант братан”нинг адаптациясини қилдик “Фара Ташкентский” трендга чиқиб кетди. Бизга интернет кинодан кўп пул тўлашади қайтанга”, - дейди Жавоҳир Зокиров.

"Сабрия" сериалидаги зўрлаш сахнаси Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёеванинг кескин танқидига учради.
"Сабрия" сериалидаги зўрлаш сахнаси Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёеванинг кескин танқидига учради.

“Фара Ташкентский” тўқсонинчи йилларда бахтсиз ҳодиса туфайли 23 йил комада ётиб 2021 йилда уйғонган ва ҳақиқат ҳимоячисига айланган тошкентлик “кўча авторитети” ҳақида.

Цензурасиз сўкинишларга тўла бу сериал Интернетда +18 форматида берилмоқда.

"Фара ташкентский" тўқсонинчи йилларда бахтсиз ҳодиса туфайли 23 йил комада ётиб 2021 йилда уйғонган “авторитет” ҳақида.
"Фара ташкентский" тўқсонинчи йилларда бахтсиз ҳодиса туфайли 23 йил комада ётиб 2021 йилда уйғонган “авторитет” ҳақида.

Ўзбекистон каналларида “очиқ саҳналар” сабаб айниқса турк ва бошқа хорижий сериалларнинг эфирдан олиб ташланиши кўп кузатилган.

Тўрт йил аввал турк киночилари ишлаган “Қора савдо” сериали тармоқлардаги "шаҳватпарастликка мойил қилувчи" ва "оилалар тинчлигини бузувчи" деган танқидлар ортидан ўзбек телеканаллари эфиридан олинган эди.

“Севги изтироби” ва "Гунеш (Қуёш-таҳр.) қизлари" каби турк сериаллари танқидига Ўзбекистондаги айрим дин уламолари ҳам қўшилган.

2012 йилда “Ёшлар” каналида «Келин», НТТ каналида “Муҳаббат симфонияси”, “ТВ Марказ”да “Ажралсак-да биргамиз”, “Муҳташам юз йил” сериаллари охиригача намойиш этилмаган.

XS
SM
MD
LG