Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:53

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Қозоғистонда Интернет яна ўчирилди

Пайшанбага ўтар кечаси Нур-Султон ва Олмаотада яна Интернет узиб қўйилди. Интерфакс хабарига кўра, телефон алоқаси ҳам деярли ишламаяпти.

5 январь кун бўйи ўчириб қўйилган Интернет ва телефон алоқаси кечқурин ишга тушгани хабар қилинганди.

“Қазақтелеком” оператори 5 январь куни бутун мамлакатда интернетни узиб қўйган, Интернет мобил операторларда ҳам, симли алоқа операторларида ҳам ишламаган эди. Ҳозир ҳам айни вазият кузатилаётгани айтилмоқда. Қозоғистонда интернет буткул блоклаб қўйилганини дунёда интернетнинг ҳолатини кузатиб борувчи NetBlocks ширкати (Буюк Британия) ҳам тасдиқлади.

Чет элдаги қозоғистонликлар Нур-Султон ва Олмаотадаги қариндошлари билан телефон ва оммабоп мессенжерлар орқали базўр алоқа боғлашаётганини айтишмоқда. Қозоғистонга оид қатор сайтлар, жумладан, машҳур медиалар сайтлари айни пайтда очилмаяпти.

ЕИ Қозоғистон ҳукуматини сўз эркинлиги ва ахборот олиш ҳуқуқларига тўсқинлик қилмасликка чақирди.

"Қозоғистон АҚШ учун қадрли шерик"

БМТ, ЕХҲТ, "Human Rights Watch" инсон ҳуқуқлари ташкилоти, шунингдек, АҚШ, Ўзбекистон, Россия ва бошқа ҳукуматлар Қозоғистондаги беқарорлик тинч йўл билан барҳам топади, деган умидда.

АҚШ учун Қозоғистон ишончли ва қадрли шерик, дея баён қилади Давлат департаменти.

"Биз зўравонликни ва мулкни вайрон қилишни қоралаймиз. Ҳукумат ва намойишчилар бундан тийилиши зарур. Биз Қозоғистоннинг барча фуқароларидан конституцион тизимни ҳимоя қилишни, инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлигини эъзозлашни сўраймиз. Интернет алоқани тиклашга чақирамиз. Барча томонларни бу фавқулодда вазиятни тинч ҳал этишга ундаймиз", - дейди Давлат департаменти сўзловчиси Нед Прайс.

БМТ ва ЕХҲТ ислоҳотлар қилишда ва вазиятни ўнглашда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

КХШТ Қозоғистонга ҳарбийларни жўнатади

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ) президент Қасим-Жомарт Тоқаев сўровига биноан Қозоғистонга ҳарбий кучларни жўнатишга қарор қилди.

Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Фейсбукдаги саҳифаси орқали хабар қилди. У айни пайтда КХШТ раҳбари ҳисобланади.

Пашинянга кўра, Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, Қозоғистондаги вазиятни барқорорлаштириш мақсадида КХШТ тинчликпарвар кучларини чекланган муддатга Қозоғистонга юбориш тўғрисида қарор қилинган.

Тоқаев 5 январь оқшомида “Хабар-24" давлат телеканали орқали чиқишида Қозоғистондаги ҳодисаларни «террористик таҳдид» дея таърифлайди ва уни бартараф қилишда КХШТдан ёрдам сўради.

Ташкилот вазифаларига мувофиқ, КХШТ аъзолари ташкилотга аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар.

КХШТшартномасининг 4-моддасига мувофиқ, ташкилот аъзоларидан бирининг хавфсизлиги, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид соладиган қуролли ҳужум барча аъзо давлатларга нисбатан тажовуз сифатида қабул қилинади.

Олмаотада антитеррор тадбири бошланди

Олмаота расмийлари шаҳарда тартибсизликлар олдини олиш мақсадида махсус тадбир бошланганини маълум қилди.

“Экстремистлар мародёрлик қилиб, тадбиркорлар бизнесига шикаст етказмоқда”, дейилади расмий баёнотда.

Шаҳарда овоз кучайтиргичлар орқали аҳолидан кўчаларни бўшатиб қўйиш сўралаётганини хабар қилди KazTAG. Куч ишлатар тизимлар “тозалаш” тадбирини бошлагани айтилди.

Гувоҳларга кўра, шаҳарда отишмалар овози эшитилмоқда.

Президент Тоқаев чоршанба куни кечқурин телевидение орқали чиқишида ҳарбийлар Олмаотани “уюшган террорчилар гуруҳи”дан тозалаш тадбирини олиб боришини айтганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG