Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:35

Азиза Умарова: Пахта далаларида ватанпарварлик ҳақида қўшиқ айтишни бас қилармиз?..


Тошкент вилоятидаги теримчилар - 18 октябрь, 2018
Тошкент вилоятидаги теримчилар - 18 октябрь, 2018

Пахтага муносабатим унчалик яхши эмас.

Чунки, ўзбек пахтасининг пуллари қандайдир йўллар билан Латвияда қўним топганини кўрганимдан кейин унга муносабатим кескин ўзгарган.

Охирги 20 йилда Латвияда бутун бошли ўзбек элита қишлоқлар пайдо бўлди. Латвияда ўзбек дегани бу жуда бой дегани. Аслида, катта миқдорда ўмарилган пулга эга бўлиш, дегани. Сабаби - пахтамиз Латвия орқали ташилган.


Пахта – эски дард.

Перестройка даврида пахта қуллиги қаттиқ танқид қилинди. Пахта геноциди болалар ва катталарнинг устидан дефолация қилиш билан миллионлаб одамларнинг соғлигини бузди. Бу заҳарлаш америкаликларнинг Ветнам ерларига ташлаган Агент Оранжга ўхшарди.


Пахта атрофида доим катта-катта пуллар айланиб юрган. Коррупция ва яширин шартномалар. Давлат буюртмалари ва шубҳали кредитлар. Мажбурий меҳнат ва қўшиб ёзишлар. Қуриган Орол. Тупроқ ва сувдаги кимёвий заҳарланувчи моддалар. Қашшоқ қишлоқ. Арзимаган сариқ чақа ва камситишлар. Ҳаммаси пахта туфайли бўлди.

Тақдир ҳазилидир балки. Лекин кўпчилик пахта бизнинг мамлакатимизда айнан 1861-1865 йилларда АҚШда қора танлиларни озод қилган Фуқаролар уруши туфайли етиштирила бошланганини билмаса керак. Уруш туфайли пахта Чор Россиясига келишни тўхтади. Россиядаги корхоналар хомашёсиз қолди. Чор Россиясига янги етказиб берувчи керак эди. Бизни топишди. Ҳатто уруғларни ҳам АҚШдан олиб келишди...

Шунинг учун, илтимос, балки камера қаршисида пахта далаларида ватанпарварлик ҳақида қўшиқ айтишни бас қилармиз?

Ундан кўра пахта теримчиларини қашшоқликдан қутқариш учун уларга тўланиши керак бўлган адолатли иш ҳақини ҳисобланг.

Тупроқ ва сувдаги заҳар билан курашинг.

Миллатнинг келажаги ҳақида ўйланг.

Ахир 2021 йилда яшаяпмиз.

Азиза Умарова, Smartgov Consulting раҳбари, блогер

(#Aziza Umar Kundaligi Телеграм-каналидан олинди)

OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

XS
SM
MD
LG