Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:47

Ўзбекистонга хориждан юборилган пул миқдори ошди; давлат қарзи ҳам “семириш”да давом этмоқда


Ўзбекистонга 2021 йилнинг дастлабки саккиз ойида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми 4,9 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради Марказий банк. Пул ўтказмалари 2020 йилнинг мос даврига (3,6 миллиард доллар) нисбатан 35 фоизга кўпайган.

Қайд этилишича, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ортиши аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим роль ўйнайди.

Жаҳон банки иқтисодиётнинг тикланишига меҳнат мигрантлари пул ўтказмалари ҳажмининг ортиши ҳам кўмаклашишини қайд этган.

Шу кунларда Молия вазирлиги Ўзбекистон давлат қарзи 24,2 миллиард долларга етгани ҳақида маълумот берди.

Қарзнинг ўсиш кўрсаткичи 858,6 миллион доллар ёки 3,7 фоизни ташкил этмоқда. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 38,5 фоизга етган.

XS
SM
MD
LG