Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:48

Кобул: Портлашларда ўнлаб одам ҳалок бўлди - ИШИД ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди (ВИДЕО)


Портлаш Кобул аэропортидан хорижликлар ва афғонларни эвакуация қилиш билан боғлиқ хаос давом этаётган паллада юз берган - 26 август, 2021
Портлаш Кобул аэропортидан хорижликлар ва афғонларни эвакуация қилиш билан боғлиқ хаос давом этаётган паллада юз берган - 26 август, 2021
  • "Исломий давлат" (АҚШ ва бошқа қатор давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) гуруҳи пайшанба куни Кобул аэропорти ташқарисида содир бўлган иккита портлаш учун масъулиятни зиммасига олди.
  • Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Би-би-сига камида 60 киши ҳалок бўлгани, 140 дан ортиқ одам яраланганини айтган.
  • Америка расмийларига кўра, ўлганлар орасида АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг 11 нафар аскари ва бир ҳарбий шифокор бор. 15 нафар ҳарбий яраланган.
  • АҚШ ҳукуматидаги манба Ассошиэйтед Пресс" агентлигига ҳужумлар ИШИД (АҚШ ва бошқа кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган Ироқ ва Шом исломий давлати гуруҳи) томонидан амалга оширилган, деб ишонишларини айтган.
  • CNN нинг Пентагондаги манбалардан иқтибос келтиришича, иккинчи ҳужум аэропорт яқинидаги меҳмонхонада содир бўлган.
Кобул аэропорти яқинида портлаш содир бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:23 0:00

Гувоҳларнинг айтишича, ҳудкуш ҳужумчи аэропортга киришда навбатда турган оломон орасида ўзини портлатиб юборган. Яна бир одам тартибсиз ўт очгани айтилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбалар Рейтер агентлигига портлаш ҳудкуш ҳужумчи томонидан амалга оширилганини тасдиқлаган. Сўнгги хабарларда Пентагон портлашни "мураккаб ҳужум" деб тасвирлаган.

АҚШ элчихонаси америкаликларни Кобул аэропорти ҳудудига бормаслик ҳақида огоҳлантирди.

Британия ҳукуматидаги манбалар аэропорт ташқарисида иккита портлаш содир бўлганини тасиқлаган. Бош вазир Борис Жонсон Кобулдаги вазиятни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг "Кобра" фавқулодда хавфсизлик йиғинини чақирган.

Қатор ғарб давлатлари 26 август куни эрталаб аэропорт ҳудудида ҳудкушлик ҳужуми содир этилиши эҳтимолидан огоҳлантирган эди. Аммо Толибон эвакуация учун берган муҳлат якунига етишига бир неча кун қоларкан, “Ассошиэйтед Пресс" агентлиги кўпчилик бу огоҳга қулоқ солмагани ҳақида ёзмоқда.

Толибон ғарб кучларини эвакуация қилиш жараёнига тўсқинлик қилмасликка ваъда берган, аммо эвакуация муҳлатини чўзиш ҳақидаги чақириқларни рад этган.

Аэропорт яқинида минглаб афғонистонлик эвакуация бўлиш илинжида йиғилган эди.

15 августда Толибон Кобулни эгаллаб, Афғонистон назоратини ўз қўлига олган. Бунинг ортидан хориж давлатлари Афғонистондаги ўз фуқаролари ва ўзларига ҳамкор бўлган афғонларни мамлакатдан эвакуация қилишни бошлаган.

Шу кунгача АҚШ ва унинг иттифоқчилари Кобулдан 90 минг кишини, жумладан, ўн минглаб афғонларни эвакуация қилди.

XS
SM
MD
LG