Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:49

Ўзбекистон Афғонистон "ички ишига" аралашмоқчимас. Чегарада ҳарбий машқлар бошланди


Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқларни бошлади, 24 июнь, 2021
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқларни бошлади, 24 июнь, 2021

Ўзбекистон қўшни Афғонистонга чегарадош ҳудудида авиация, артиллерия ва миномётчилар батальонлари иштирокида ҳарбий машқларни бошлади.

23 июнь куни Балх вилоятининг Шўртепа туманидан Афғонистон ҳукуматининг 53 аскари Толиблардан қочиб, Ўзбекистонга ўтди. Бир кун аввал Қундуз вилоятидан Тожикистонга 134 афғон аскари қочиб ўтганди.

Ташқи ишлар вазирлиги, Афғонистон шимолида ҳукумат қўшинлари ва Толиблар ўртасида кучайиб бораётган тўқнашувлардан хавотир билдираркан, бу масалада бетарафликни сақлашини билдирди.

25 июнь кунги маълумотга кўра, Афғонистон шимолидаги Ўзбекистон ва Тожикистонга туташ чегараолди туманлардан 20 га яқини Толиблар назорати остида қолмоқда.

Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги 137 километрлик чегара Амударё устидан ўтган.

Дарёнинг шимолий соҳилидан Сурхондарё вилоят, Термиз тумани ҳудуди, жанубий соҳилидан Балх вилоятининг 5 та тумани ҳудудлари бошланади.

25 июнда Толиблар Ўзбекистонга чегарадош 5 та туманнинг барчасини ўз назоратига олганини эълон қилди. Туркманистон ва Тожикистонга чегарадош 10 дан ортиқ туман ҳам Толиблар назоратига ўтгани айтилди.

Озодликнинг Кобулдаги мухбири Олим Кўҳканинг хабар қилишича, ҳукумат кучлари бу туманлардан айримларининг маркази назоратини яна Толиблардан қайтариб олганини маълум қилган.

Олим Кўҳкан: Афғонистон шимолида бир неча туман маркази ҳукумат қўлига ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон бу масалада нейтрал позицияда туришини қатъий эълон қилди ва ўз ҳудудига 23 июнь куни қочиб ўтган 53 афғон аскари дарҳол ортга қайтарилганини билдирди:

“Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади”.

Озодликка хабар йўллаган термизликлар, бир неча кун муқаддам Афғонистон билан чегарада отишма овозлари эшитилгани ҳақида ёзган эдилар.

Аммо, Ташқи ишлар вазирлигида баёнотида чегарадаги отишмалар ҳақида маълумот берилмади.

21 июндан коронавирус ёйилиши олдини олиш мақсадида бу давлат билан чегаралар ёпилиши, қатнов тўхтатилиши маълум қилинган.

Айни пайтда, Афғонистон билан чегараси 1300 километрдан узун Тожикистоннинг чегараолди ҳудудлари айрим участкаларида вазият янада таранг.

22 июнда Толиблар Қундуз вилоятини Тожикистон билан боғловчи Шерхон Бандар чегара-ўтказиш пунктини эгаллади.

Тожикистон томони Толибларнинг кучайиб бораётган хуружидан қочиб ўтган 134 афғон аскарларига жон сақлаши учун жой берди.


Ҳозирда Душанбе Толиблар ишғолидан қочиб чиқиш эҳтимоли бор афғонистонликларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги 10 мингга яқин афғонистонликка бошпана беришга тайёрлигини билдирган. Аммо, чегарадаги тожик расмийлари аслида қочқинлар сони 30 мингдан ортиши мумкин, деган хавотирда.

Ўзбекистон томони эса, ўз ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишга қарши энг кескин чораларни қўллашидан қатъий огоҳлантирди.

Мудофаа вазирлиги “қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошлаган”и, машғулотларга авиация, артиллерия, миномётчилар бўлинмалари жалб қилингани ҳақида баёнот берди:

"Тактик ўқувлар давомида «Тревога» сигнали берилганда шахсий таркибнинг ҳаракатлари, белгиланган йўналиш бўйича ҳимояни кучайтириши, қўйилган жанговар ўқув вазифаларини сифатли бажариш борасидаги кўникмалари синовдан ўтказилади. Шунингдек, шартли душманнинг эҳтимолий жойлашган ҳудуди аниқланиб, кейинчалик улар томонидан олиб борилиши мумкин бўлган фаол ҳаракатларни бартараф этиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга авиация ҳамда артиллерия бўлинмаларининг куч ва воситалари ҳамда миномётчилар батареяси томонидан зарбалар берилади".

Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқларни бошлади, 24 июнь, 2021
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқларни бошлади, 24 июнь, 2021

Афғонистон шимолида Толиблар ҳужумлари, бу мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқилаётган бир кезда кучайди.

23 июнь куни Конгрессда қилган чиқишида АҚШ Қуролли кучлар қўшма штаби раҳбари генерал Марк Милли, Толибон Афғонистондаги жами 419 туман марказидан 80 дан ортиғини назоратига олганини билдирганди.

Толиблар босиб олган туманларнинг аксари мамлакат шимолида ва бу ҳудудда ўзбек тилида сўзлашувчи афғонларнинг асосий қисми истиқомат қилади.

Афғонистон шимолидаги дала қўмондонлари ва ҳукумат қўшинлари маҳаллий аҳолини Толибларга қарши жангга сафарбар қилмоқда. Қўлига қурол олаётганлар ва дала қўмондонлари орасида афғонистонлик ўзбек ва туркманлар кўп хабар қилинмоқда. Айни пайтда, уларга ҳужум қилаётган Толиблар орасида ҳам ўзбек ва туркманлар кўпчилик экани айтилади.

Толибларнинг кучайиб бораётган хуружларига қарамай, АҚШ томони 11 сентябргача қўшинларини олиб чиқиш режасини ўзгартирмаслиги билдирган. Фақат заруратга кўра, олиб чиқилаётган қўшин ҳажми ва вақти ўзгариши мумкин.

Шу тариқа, Марказий Осиё минтақасидаги Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон қўшни Афғонистон шимолида кундан кунга ортиб бораётган Толиблар ҳужуми таҳдиди билан юзма-юз қолмоқда.

Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқларни бошлади, 24 июнь, 2021
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқларни бошлади, 24 июнь, 2021

XS
SM
MD
LG