Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:34

Қибрайда ҳосилга кирган қулупнай ҳайдаб ташланди. Деҳқонлар норози (ВИДЕО)


Кибрайда қулупнай далаларининг ҳайдаб ташлангани деҳқонлар норозилигига сабаб бўлди.
Кибрайда қулупнай далаларининг ҳайдаб ташлангани деҳқонлар норозилигига сабаб бўлди.

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Кенгэл қишлоғида Наманган, Фарғона вилоятларидан келиб, 9 гектар майдонда парваришлаётган қулупнай далалари туман ҳокимининг буйруғи билан бузиб ташланди.

Даланинг қолган қисмидаги картошка ва ловия экинлари ҳам бузилишга тушган.

Бунинг оқибатида бола-чақаси билан Тошкент вилоятига мавсумий деҳқончиликка келган ўнлаб оила охирги нонидан маҳрум бўлмоқда.

Қибрай тумани ҳокими ёрдамчиси деҳқонлар бу ерда ноқонуний экин етиштираётганини айтди.

Кибрайда қулпнай далалари бузиб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Фарғона вилоятининг Бешариқ, Наманган вилоятининг Чуст туманидан мавсумий деҳқончилик қилиш учун келган фуқаролар Озодлик билан суҳбатда туман ҳокимлиги расмийлари Ички ишлар ходимларини бошлаб келиб, куч ишлатиб зўравонлик билан экинларни булдозер билан суриб ташлашаётганликларини айтишади.

"Ўн кунча муҳлат берса ҳосилни териб олган бўлар эдик. Мисқоллаб етиштирган ҳосилни устига бульдозер тортиб бузиб ташлашяпти. Бунга қанча меҳнат сарф бўлган, қанча харажат бўлган. Лекин ҳокимият шафқат қилмади. Ўнта оила тирикчилик учун келиб, шу ерда қулупнай етиштираётгандик. Феврал ойидан буён тиним билмай ишлаймиз. Мевага кирган пайтда булар яксон қилиб ташлашяпти. Қўшни далаларни ҳам бузишди, лекин уларга зарарини қоплаш учун 25 миллион сўмдан берди, бизга бермади. Пулини ҳам кераги йўқ, ҳеч бўлмаса озгина муҳлат берса ҳосилни териб олишга, шунга ҳам кўнмади. Бу ерда бола-чақа, тирикчилик ахир", - дейди исми очиқланмаслигини сўраган наманганлик деҳқон.

Бу деҳқоннинг айтишича, у ерни фермер билан оғзаки шартнома қилиб ишлаган:

"Масалан, мен хотиним ва болаларим билан уч ойдан буён шу ерда ишлаяпмиз. 20 миллион сўм харажат қилганман. Қулупнай пишди. Шу пайтгача 5-6 миллион сўмлик қулупнай сота олдик, холос. Бир ҳафта олдин бузамиз деб, сув ҳам бермай қўйишди. Агар сувни очиб, бор-йўғи 10-15 кун вақт беришса, биз қолган ҳосилимизни сотиб олишга муваффақ бўлардик. Эшитишимизча, президент куёвларидан бири бу ерда боғ қурармиш. Боғ ахир етимларнинг кўз ёши эвазига қурилмаслиги керакку. Президент куёвидан илтимос қиламиз, болларингиз ҳаққи, бизнинг болларимиз ҳаққи икки ҳафта муҳлат беринг. Ҳеч бўлмаса харажатимизни қоплаб олайлик. Пишиб турган экинни бузиш уволку ахир!"

Кибрайда қулпнай далалари бузиб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:09 0:00

Фарғоналик фермерлардан бири, бошқа ерлар ҳам бузиб ташланганини айтди:

- Тўрт гектар ерга экилган фасолни текислаб ташлашди, деҳқонлар қаттиқ қаршилик қилди. Бульдозерни тагига ётиб олганлар бўлди. Кейин мелисаларни бошлаб келди, деҳқонларни бўлимга олиб кетди. дўқ-пўписа қилишди,- дейди фермер.

Унинг айтишича, энди ҳосилга кирган боғлар ҳам бузиб ташланяпти.

Қибрай тумани ҳокимлиги расмийлари деҳқонлар рухсатсиз экинлар етиштираётгани, экинзор ўрнида сайёҳлар учун Эко Парк барпо этилишини айтишмоқда.

Ўзини Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси деб таништирган мулозим Озодлик билан суҳбатда, фермерларнинг экин майдонлари бузиб ташланаётганини тасдиқлади.

"Ноқонуний экилган ерлар. Рухсат берилмаган. У ерда сайёҳлар учун комплекслар қурилади. Эко Парк бўлади. Қурилиш учун ҳар бир кун ғанимат", - деди ҳокимлик мулозими.

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимларнинг ердан ноқонуний фойдаланаётгани иддаосида деҳқонларнинг кўкариб турган полиз экинларини ҳайдаттириб ташлаши тез-тез кузатилади.

Ўтган йил Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани прокурори ва ҳокими ўтган йилнинг август ойида сабзавотчилик ҳамда чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг пишай, деб қолган маккажўхори, помидор, бедасини трактор солиб, пайҳон қилдирган эди.

XS
SM
MD
LG