Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:51

Дарсда ўқувчиларни калтаклаган шофирконлик ўқитувчига "чора кўрилди" (ВИДЕО)


Beaten Kids in Uzbekistan

Озодликка келган 2 дақиқалик видеолавҳада жисмоний тарбия ўқитувчиси камида уч ўқувчини ургани акс этган. Видео тагига ëзилган изоҳда воқеа Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги мактаблардан бирида юз бергани айтилади.

Озодлик ушбу видеода акс этган ҳодиса юзасидан изоҳ сўраб, Халқ таълими вазирлиги Бухоро вилоят бошқармасига мурожаат қилди.

Бошқарманинг ўзини таништиришни истамаган ходими Озодликка дарсда ўқувчиларни калтаклаган шофирконлик ўқитувчи жазоланганлигини билдирди:

“Сиз айтаëган видео жорий йилнинг январь ойида мактаб ўқитувчиси томонидан тасвирга туширилган. Жисмоний тарбия ўқитувчиси чиндан ҳам шу куни 8-синфда дарс ўтиш пайтида шовқин солган ўқувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, уларни калтаклагани аниқланди. Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан мазкур видео назоратга олинди. Мавжуд ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди”.

Мулозимга кўра¸ видеода Шофиркон туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг дарс жараёнида ўқувчилар билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган:

“Бу ҳолатни бошқарма мутахассиси Бобир Абдиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ жиддий ўрганиб чиқди. Буни шундай қолдира олмаймиз-ку. Дарс жараёнини ташкил этишда педагогик этика талабларига риоя қилмаганлиги учун жисмоний тарбия фани ўқитувчисига нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланди".​

ХТБ вакили айнан қандай чора кўрилганига аниқлик киритмади.

“Гестапо” исмли физкультура муаллими

Озодлик видеони йўллаган бухоролик йигит билан ҳам боғланди. Унинг айтишича¸ дарс пайтида ўқувчиларни мунтазам калтаклайдиган ўқитувчи (исми ошкор қилинмаяпти - таҳр.) ўқувчилар орасида “Гестапо” деб ном чиқарган.

Икки дақиқадан сал кўп давом этадиган видеода жисмний тарбия ўқитувчиси икки боланинг юзига мушт туширади ва бир қизни тепади. Видеонинг овози паст ëзилган бўлса ҳам бу калтаклашлар баробарида ўқитувчининг ўқувчиларни ҳақоратлагани эшитилади.

Калтак кўтарган таълим тизими

Ўзбекистон мактаб ва коллеж талабалари ҳамда болалар боғчалари тарбияланувчиларнинг ўқитувчи-муаллимлар томонидан калтакланиши ноодатий ҳодиса эмас.

Аввалроқ Озодлик Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 141-мактабнинг 9-синфида ўқитувчи ўз ўқувчиларини ураётгани акс этган видеони эълон қилганидан сўнг ўқитувчи ишдан ҳайдалган эди.

Чироқчидаги 134-сон мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев ўқувчисига "2" баҳо қўйгани учун унинг акалари томонидан калтаклангани ортидан шифохонага ëтқизилган.

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик педагогнинг айтишича, ўзбек жамияти зеҳниятида “уриб ўқитадиган ўқитувчилар қораланмайди, қаттиққўллик, қайтага талабчанлик белгиси сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG