Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:43

Вазир Бобожонов: “Милиция содир этган жиноятларнинг 27 таси ўлим билан тугаган”


Ўзбекистон - Ички ишлар ходимлари иштирокида мажлис.
Ўзбекистон - Ички ишлар ходимлари иштирокида мажлис.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси олдида ҳисобот берган Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ички ишлар ходимлари томонидан 2020 йилда 134 та жиноят содир этилганини маълум қилди.

Шуларнинг 27 таси ўлим билан тугаган.

Ялпи мажлис Uzreport телеканали орқали жонли олиб кўрсатилди.

“Афсуски, ички ишлар органлари ходимлари орасида ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган, ҳаттоки жиноятга қўл урганлари ҳам йўқ эмас. Шу боис уларни ўқитиш касбга тайёрлаш бўйича яхши механзмлар бўйича ишлаяпмиз” деди вазир.

Бобожонов айнан оқибати ўлим билан тугаган 27 та ҳолат тафсилотларига тўхталмади.

Бироқ мазкур ҳолатларнинг аксарияти катта эҳтимол билан қийноқ фактлари эканини англашилади.

Ички ишлар вазирига кўра, қолган 107 та ҳолатда мансаб ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш, порахўрлик, фирибгарлик каби ҳолатлар аниқланган.

Мазкур қонунбузарликларни содир этган ички ишлар ходимларининг аксарияти қамалган.

Вазир 2020 йилда ички ишлар органларига олиб келиниб, маъмурий баённома тузилган фуқаролар сонини ҳам очиқлар экан, уларнинг аксарияти пандемия қоидаларини бузганлар эканлигини ҳам қўшимча қилди.

"2020 йилда жамоат жойларида бемақсад юрган, ҳуқуқбузарлик содир этган ва шахсини аниқлаш керак бўлган 3,5 млн.дан ортиқ шахслар ички ишлар органларига келтирилиб, улар билан суҳбат ва профилактик ишлар олиб борилган.

Шундан 1 млн. 600 мингдан зиёдига маъмурий баённомалар тузилган. Бунинг кўпчилиги ўтган йилги пандемия билан боғлиқ масалалар бўйича", – деди Бобожонов.

XS
SM
MD
LG