Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:27

Сўхликлар иши: Жабрланувчилар ва гувоҳ судланувчиларни воқеа жойида кўрмагани тўғрисида кўрсатма берди


2020 йилнинг 31 майида ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган инцидент пайтида маҳаллий аҳоли учрашувга келган Фарғона вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Шуҳрат Ғаниевни тошбўрон қилган эди.
2020 йилнинг 31 майида ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган инцидент пайтида маҳаллий аҳоли учрашувга келган Фарғона вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Шуҳрат Ғаниевни тошбўрон қилган эди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида Сўх воқеалари юзасидан ўтказилаётган суд жараёнининг 12 февраль кунги мажлисида беш жабрланувчи ва бир гувоҳ сўроққа келтирилди. Улар воқеа жойида судланувчиларнинг ҳеч бирини кўрмагани тўғрисида кўрсатма берди.

Бу ҳақда хабар қилган gazeta.uz нашрга кўра, беш жабрланувчининг икки нафари ҳам суднинг қора курсисида ўтирган шахсларнинг воқеа жойида бўлмагани, улардан шикояти йўқлигини айтиб, кўрсатма беришган.

“...Ҳеч кимга шикоят қилмадим. Кейин ишхонага кетиб, куни билан ўша ерда бўлдим. Шунинг учун қолган воқеалар қандай бўлганини кўрмадим. Қирғизлар палахмондан ўт отиб, иккита уйни ёқиб юборишганини эшитдим. Ёниб кетган уйларни ҳукуматимиз тўлиқ тиклаб берди. Лекин у ерда ҳеч ким яшамаяпти ҳозир. Пастроқдан бошқа уй қилиб берилган уларга. Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Кўплари ўзимнинг ўқувчиларим. Уларни воқеа жойида кўрмаганман. Судланувчиларга ҳеч қандай даъвойим йўқ", — деди жабрланувчиларнинг бири.

"Сўх воқеалари" иши бўйича оммавий тартибсизлик келтириб чиқариш ҳамда ҳокимият вакилига фаол қаршилик кўрсатишда айбланиб, 22 нафар шахс жавобгарликка тортилганди.

Мазкур иш бўйича маҳкама Фарғона вилоят судида ўтган йилнинг 9 ноябрида очилган.

Жиноят иши материалларига кўра, 2020 йилнинг 31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх тумани Чашма қишлоғида Қирғизистон фуқаролари билан сув масаласидаги можаро келиб чиққан.

Маҳаллий нашрга кўра, жиноят иши доирасида 9 шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.

Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор.

XS
SM
MD
LG