Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:52

Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг намойиши: 3 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

Москвада ҳибслар

Россия пойтахти Москвада намойишга келган ўнлаб одам ҳибсга олинди.

Санкт-Петербургда Гостинй Двордан чиқишда Росгвардиа автобуслари ва "Тигр" зирҳли машиналари пайдо бўлди. Пиёдалар йўли тўсиб қўйилган.

Москва кўчаларида зирҳли техника кўринди

"Медуза" мухбири Москвага яқинлашаётган жойда зирҳли машиналарни кўрган. Колонна Москва вақти билан 10да Горький шоссесида пойтахт маркази томон ҳаракатланаётган бўлган. Одинцовода ҳам Москвага қараб кетаётган зирҳли транспортёрлар колоннаси кўринган.


Барнаулда 1 ярим минг одам шаҳар марказига йиғилди

Россия шарқида намойишга чиққан ўнлаб одам ҳибсга олинди

ОВД-Инфо маълумотига кўра, Москва вақти билан эрталаб соат 10 га қадар Россиянинг ўн учта шаҳрида полиция 48 одамни ҳибсга олган. Ҳисбга олинганлар орасида бир нафар вояга этмаган ҳам бор.

Ҳибсга олинганлар орасида воқеаларни ёритаётган журналистлар ҳам бор. Благовешченскдаги митингда "Сибир" билан ҳамкорлик қилган Андрей Афанасйев ҳибсга олинган. У воқеани ёритиш учун таҳририят номидан тадбирга келган. Полиция ходимлари унинг матбуот картасини эътиборсиз қолдиришган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG