Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:58

Журналистни Бишкекдан жиноятчи сифатида олиб келган давлат нега унга уй ҳадя қилди?


Журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкент шаҳрида уч хонали квартира ҳадя қилинди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи 18 октябрь куни Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Бобомурод Абдуллаевнинг ёзишича, квартира унга президент Шавкат Мирзиёев номидан топширилган.

«Шу йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев менга Тошкентдаги Green Park турар жой мажмуасидан янги уч хонали квартирани ичидаги барча жиҳоз ва маиший техникаси билан бирга ҳадя қилдилар. Бу уйга 5 октябрь куни кўчиб ўтдик. Бугун Хоразмдан онам келдилар ва Президент ҳадя қилган янги уйни ўз кўзлари билан кўрдилар. Алҳамдулиллаҳ! Президент Шавкат Мирзиёевга катта раҳмат! Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!» деб ёзди журналист.

Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Бобомурод Абдуллаевни шу йилнинг 8 август куни Ўзбекистон томонининг расмий сўровига биноан Бишкекда ушлаган ва 22 август куни Ўзбекистонга топширганди. 22 август куни Тошкентда ДХХ ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан Абдуллаев қўйиб юборилди.

Аммо унга қарши иш ҳали ёпилмаган. Ўзбекистон шу пайтгача журналистнинг нимада айбланаётгани тафсилотларига расман ойдинлик киритмаган. Абдуллаевга қўйилган айбловларнинг мазмун-моҳияти мавҳум қолмоқда.

Мана шундай вазиятда сарлавҳага чиқарганимиз савол кўпчиликни қизиқтирмоқда ва уни куннинг бошқа саволлари қаторида публицист Шароф Убайдуллаевга бердик.

Журналистни Бишкекдан жиноятчи сифатида олиб келган давлат нега унга уй ҳадя қилди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:48 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG