Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:25

Президент уй туҳфа қилган журналист ўзига ДХХ терговчиси қамаш билан таҳдид қилаётганини очиқлади


Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев.
Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевга 19 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) терговчиси Баҳром Каримов қамаш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ёйинланган Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга видеомурожаатида маълум қилди.

Унинг айтишича, душанба куни соат 10 да журналист иккинчи адвокати Арслон Шоймардонов билан бирга ДХХ тергов бошқармасига борган. Уларни тергов хонасига олиб кирган терговчи Мансур Эргашев: “Яна бир адвокатингиз Сергей Майоров суд жараёни борлиги сабабли келолмас экан, унинг иштирокисиз ҳам кўрсатма берасизми?” деб сўраган.

Журналист иккинчи адвокати (Арслон Шоймардонов) тергов ҳужжатлари билан ҳали танишмагани, шунинг учун Сергей Майоровнинг иштироки ўзи учун ўта муҳимлигини айтган. “У сўроққа қатнаша олмаса, мен ўзимнинг қонуний ҳуқуқимдан фойдаланиб, кўрсатма беролмайман”, деган журналист. Шундан сўнг Мансур Эргашев тергов хонасидан чиқиб кетиб, 5 дақиқадан кейин бир одам билан қайтган.

Ўзини таништирмаган бу одам Б. Абдуллаевга: “Сиз нега Майоров келмаса, кўрсатма бермайман, дейсиз, нима ҳаққингиз бор тергов ҳаракатларига тўсқинлик қилишга?” дея савол берган. Журналист: “Агар тўсқинлик қилсам, келмасдим ёки бош тортган бўлардим, мана, келдим чақирув қоғози бўйича, иккинчи адвокатим ҳам келди, лекин Майоров Ҳарбий судда [маҳкама] жараёни бўлгани учун қатнашолмас экан, унинг иштирокисиз кўрсатма беролмайман, деяман, терговдан бош тортаётганим йўқ”, деган.

Шундан сўнг ҳалиги одам: “Сиз ўзингизча оёқ тирайдиган бўлсангиз, бугун мана шу ерда сизни қамаймиз “терговга тўсқинлик қиляпти” деб. Эҳтиёт чорасини қамоққа ўзгартириб, шу ерда олиб қоламан”, деган ва иккинчи адвокат Арслон Шоймардонов ҳақида таҳқирли сўзлар айтган.

Журналист ундан ўзини таништиришни сўраганда у бўлим бошлиғи Баҳром Каримов эканини айтган. Шундан кейин у, журналистга кўра, адвокат С. Майоровнинг тушдан кейин ҳам Ҳарбий судда маҳкама жараёни борлигини била туриб, кейинги терговни 19 октябрь соат 16.00 га белгилаган.

Бош прокурорга видеомурожаати якунида Бобомурод Абдуллаев ДХХ Тергов бошқармасидаги бўлим бошлиғи Баҳром Каримовга қонуний чора кўришни сўраган.

Журналист Б. Абдуллаев куни кеча ўзига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳридаги Green Park турар-жой мажмуасидан янги 3 хонали квартира совға қилгани ҳақида билдирган ва бунинг учун президентга ўз миннатдорчилигини изҳор қилган эди.

Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси Бобомурод Абдуллаевни шу йилнинг 8 август куни Ўзбекистон томонининг расмий сўровига биноан Бишкекда ушлаган ва 22 август куни Ўзбекистонга топширганди.

22 август куни Тошкентда ДХХ ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан Абдуллаев қўйиб юборилди.

Аммо унга қарши иш ҳали ёпилмаган. Ўзбекистон шу пайтгача журналистнинг нимада айбланаётгани тафсилотларига расман ойдинлик киритган эмас.

Абдуллаевга қўйилган айбловларнинг мазмун-моҳияти мавҳум қолмоқда.

Журналистнинг ўзи ҳали Бишкекда қўлга олинган пайт, уни "Қора Мерган" тахаллуси остида ҳукуматга қарши танқидий мақолалар ёзаётганликда айблаётганликларини таъкидлаганди.

Бобомурод Абдуллаев бу айбловларни кескин рад этган.

Бобомурод Абдуллаев 2017 йилда ҳам Ўзбекистонда конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш жиноятида гумон қилиниб, қамоққа олинган, 2018 йил май ойида эса суд залидан озод қилинган эди.

XS
SM
MD
LG