Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:29

“Жаслиқ”нинг яна бир собиқ маҳбуси қийноқлар учун товон пули талаб қилди


Jaslyq priaon in Uzbekistan
Jaslyq priaon in Uzbekistan

Шу йилнинг 23 сентябрида Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 34 яшар Элёр Турсунов “Жаслиқ” қамоқхонасидаги “ноқонуний қамоқ муддати” ва “қийноқлар” учун моддий ва маънавий зарар талаби билан судга даъво аризаси киритди.

“Озодлик” ихтиёридаги суд ҳукми ва ажримларига кўра, 2013 йил 4 декабрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг конституциявий тузумга тажовуз, жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш, терроризм ва давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш сингари жиноятларда айбланиб, 17 йилга кесилган Турсунов шу йилнинг 18 мартида оқланган.

“МХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари мени қийнаб, азоблаб, жисмоний ва руҳий қийноқларга солиб, ғайриқонуний равишда жиноят иши қўзғатиб, озодликдан маҳрум эттиришди. Мен Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2020 йил 18 март кунидаги ажрими билан ҳаракатимда жиноят таркиби бўлмаганлиги учун реабилитация асосида оқландим”, дейди Элёр Турсунов.

Маълум бўлишича, Элёр Турсунов Россия Федерацияси ҳудудида гўё диний экстремистик оқимларга қўшилиб, конституциявий тузумга тажовуз ҳамда террористик ҳаракатларда содир этганликда айбланган. Жами 6 йил 11 ойу 10 кун қамоқда бўлган ва жазонинг аксарият қисмини Қорақалпоғистондаги қийрноқлар билан ном чиқарган “Жаслиқ” қамоқхонасида ўтаган.

“Мен темирчилик ва пайвандчилик қилиш бўйича қўли гул устаман, мени ғайриқонуний равишда қамашмаганида, жуда кўп даромадлар қилган бўлар эдим. Менинг эҳтиёт чорам қамоқ 2013 йил 8 апрелдан ҳисоблангани ва 2020 йил 18 март куни озодликка чиқанлигим учун олти йил 11 ой 10 кун учун ёки 83 ой 10 кун учун Ўзбекистонни бутун ҳудудидаги ўртача иш ҳақи ҳисоблаганда 208 333 333 сўм бўлади”, дейилади Турсуновнинг даъво аризасида.

Шу йилнинег 18 августида “Озодлик” қашқадарёлик ҳуқуқ фаоли Чўян Маматқулов оқлангач, Қашқадарё вилояти судидан етказилган маънавий зарар учун 500 миллион сўм товон пули талаб қилаётгани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил августида Қорақалпоғистондаги қийноқлар билан ном чиқарган “Жаслиқ” қамоқхонаси ёпилганини эълон қилганди.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналарда маҳбусларни қийноққа солиш ҳоллари давом этаётганини айтишади.

Шу йил июнида Андижонда вилоят Ички ишлар бошқармасининг уч нафар тезкор ходимлари қийноқ қўллашда айбланиб, ҳибсга олинган.

Андижон шаҳрида яшаган А.Абдукаримов ИИБ идорасидаги қийноқ ортидан шифохонада вафот этган.

XS
SM
MD
LG