Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:21

Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишга ошиқмоқда


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Трампнинг 2019 йил ноябрида Кобулга ташрифи чоғида АҚШ қўшинларига мурожаат қилмоқда
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Трампнинг 2019 йил ноябрида Кобулга ташрифи чоғида АҚШ қўшинларига мурожаат қилмоқда

Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ҳамда Толибон жангарилари ўртасида тинчлик музокаралари давом этаркан, АҚШ президенти Дональд Трамп 3 ноябрга қадар мамлакатдан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетишга ошиқмоқда.

3 ноябрь кунига белгиланган АҚШ президентлик сайловида Жо Байденга қарши беллашадиган Трамп сайлов кампанияси давомида Афғонистондаги урушни тугатиш борасида берган ваъдаси устидан чиқишни истайди.

АҚШ армиясининг айрим расмийлари, Конгресс аъзолари ва таҳлилчилар Афғонистондан Америка қўшинларини тезда олиб чиқиб кетиш Кобул ҳукумати қулашига ҳамда Толибон ҳокимиятни қўлга олишига замин яратишидан хавотирда.

Трамп июль ойида президентлик сайловига қадар Афғонистондан 4-5 минг нафар АҚШ аскари қолишини ваъда қилган эди.

АҚШ ҳамда Толибон ҳаракати шу йил февраль ойида хорижий қўшинларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини кўзда тутувчи келишувга эришганди.

Унга биноан, АҚШ 2021 йилнинг майига қадар мамлакатдан барча Америка аскарларини олиб чиқиб кетади.

Бунинг эвазига Толибон Афғонистонда террор гуруҳларига бошпана беришни тўхтатиши ва Кобулдаги ҳукумат билан музокара олиб бориши керак.

XS
SM
MD
LG