Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:40

Тихановская: Беларусга кузатувчилар киритилиши керак


Светлана Тихановская 18 сентябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг навбатдан ташқари мажлисида видеолинк орқали сўзлади.
Светлана Тихановская 18 сентябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг навбатдан ташқари мажлисида видеолинк орқали сўзлади.

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская президент Александр Лукашенко ҳамда унинг ҳукумати мунозарали сайлов ортидан намойишчилар ва матбуот вакилларига қарши содир этиб келаётган жиноятларни ҳужжатлаштириш учун мамлакатга халқаро миссия киритилишини талаб қилди.

18 сентябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг навбатдан ташқари мажлисида видеолинк орқали сўзлаган Тихановская Беларусь расмийларини намойишчиларга қарши зўравонликларни тўхтатишга ва август ойида ўтказилган сайлов натижаларини бекор қилиб, адолатли ва очиқ сайлов ўтказишга чорлади.

Тихановская сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин қўшни Литвага қочиб ўтган.

«Яна бир бор расмийлар билан мулоқот қилишга ҳамда миллатимиз бошига тушган бўҳронга тинч ечим излашга ҳозир эканлигимизга урғу бермоқчиман», деди Тихановская.

БМТ мажлисидан бир кун олдин Европа парламенти ноябрь ойида Лукашенко аввалги сайловда қўлга киритган президентлик муддати тугаганидан кейин, уни Беларусь президенти ўлароқ тан олмаслик ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.

Беларусь мухолифати ва ғарб давлатлари 9 август куни бўлиб ўтган сайлов натижалари сохталаштирилганини айтиб келади.

Сайлов натижалари эълон қилинганидан бери мамлакатда норозилик намойишлари тинчимаяпти.

Беларусь ҳукумати тинч намойишларда қатнашган минглаб кишини ҳибсга олди, мухолифатнинг деярли барча етакчиларини мамлакатни тарк этишга мажбурлади ёки қўлга олди.

Лукашенконинг ўзи эса мухолифат билан музокара олиб боришдан бош тортмоқда.

БМТнинг Беларусдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича махсус маърузачиси Анаис Марин БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси мажлиси давомида:

«Европа қитъасида яна бир темир парда тушишига йўл қўймаслигимиз керак», деди. Марин Беларусдаги вазиятни «ҳалокатли» дея таърифлади.

Марин нутқ сўзлар экан, Беларусь ва Беларусь ҳамкори Россия делегациялари унинг гапини бир неча марта бўлди.

Беларуснинг БМТдаги элчиси Юрий Амбразевич БМТ ёрдамида давлатлар сайловларига аралашиш нотўғри эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG