Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:42

Ўзбекистон Хитой ёки Россиядан коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда


Россия ҳукумати 11 августда коронавирусга қарши вакцина яратилганини билдирган.
Россия ҳукумати 11 августда коронавирусга қарши вакцина яратилганини билдирган.

Ўзбекистон Россиядан коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, Ўзбекистон коронавирусга қарши Хитойда яратилган вакцинани ҳам қўллашга тайёргарлик кўрмоқда.

“Қатор давлатлар, жумладан, Хитой ўз вакцинасининг клиник синовлари учинчи босқичида иштирок этишни таклиф қилмоқда. Айни вақтда ҳамкасбларимиз вакцинанинг учинчи клиник синовида иштирок этиш ёки тайёр вакцинани синовлар муваффақиятли ўтганидан сўнг сотиб олиш масаласини ўрганаяпти”,-деган Баҳодир Юсупалиев.

У Россиядан вакцина сотиб олиш масаласига тўхталар экан: “Бу масалани мутахассислар ва ҳукуматлар даражасида муҳокама қилиш давом этмоқда. Балки орадан икки ҳафта ўтгач қандайдир қарорга келинар”,-деб билдирди.

Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олгани хабар қилинган эди.

Президент Путин вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилгани ва тез орада ишлаб чиқарила бошланишини билдирган. Аммо ғарб давлатлари Россия вакцинасига шубҳа билдирган эди.

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги эса 3 сентябрь куни Хитой COVID-19га қарши вакцина клиник синовларининг учинчи босқичида Ўзбекистонни ҳам иштирок этишга чақиргани ва ҳозирда бу масала ўрганилаётганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG