Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:28

Коронавирус юқтирган Бухоро ҳокими Карим Камолов вафот этди


Карим Камолов 2020 йилнинг 29 февралида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Карим Камолов 2020 йилнинг 29 февралида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август куни 66 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

25 июль куни Камоловда коронавирус аниқланиб, у Тошкентда даволанаётган эди.

Камоловнинг аҳволи оғирлиги, у ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратига улангани маълум қилинган.

Кейинчалик Камолов даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги махсус клиникага олиб ўтилганди

Ижтимоий тармоқларда бундан аввал Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар ҳам чиққан, лекин Бухоро ҳокимлиги расмийлари бу хабарларни рад этишганди.

Карим Камолов 2020 йилнинг 29 февралида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

У Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган Ўктам Барноев ўрнини эгаллаганди.

Бунгача Камолов Бухоро шаҳар ҳокими сифатида ишлаган.

Камолов Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган ягона юқори мартабали мулозим эмас.

31 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Муса Тажетдинович Ерниязов оламдан ўтган эди.

XS
SM
MD
LG