Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:54

Бишкек суди марҳум Азимжон Асқаровнинг ҳукуматга қарши ёзган даъво аризасини кўриб чиқишдан бош тортди


Асқаровнинг беваси Хадича Асқарова турмуш ўртоғининг оқланиши учун курашни давом эттирмоқчи.
Асқаровнинг беваси Хадича Асқарова турмуш ўртоғининг оқланиши учун курашни давом эттирмоқчи.

20 август куни Бишкек шаҳар суди марҳум ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг қирғиз ҳукумати устидан ёзган даъво аризасини кўриб чиқди. Асқаров ўтган йили ҳукуматни Бирлашган Миллатлар ташкилоти таклифини инобатга олмай, қарорини бажармаяпти деб судга берган. Бу Асқаров вафот этганидан кейин Бишкек шаҳар судида ўтган илк маҳкама бўлди.

Судда адвокатлар Асқаров ўрнига даъвогар сифатида унинг турмуш ўртоғи Хадича Асқаровани тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритишди. Бироқ суд бу илтимосни қаноатлантирмади.

- Азимжон Асқаров вафот этгани сабабли суд унинг меросхўри сифатида бир одамни тайинлаши керак. Маъмурий процесуал кодексга мувофиқ бир томон вафот этса ёки судда иштирок этолмаса шундай чора қўлланилади. Биз арзимизда даъвогар сифатида Хадича Асқаровани кўрсатиб Азимжон Асқаровнинг даъво арзини аёли номидан даъво эттиришни сўрадик, -дейди Азимжон Асқаров адвокати Валериан Вахитов.

Ўтган йилнинг 23 ноябрида Азимжон Асқаров “БМТ таклифини инобатга олмай, қарорини бажармаяпти” деб ҳукуматга қарши ариза ёзган. 2016 йили БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қамоқда қийноққа солинган, тиббий ёрдам ва ҳолис суд билан таъминланиш ҳуқуқидан ажратилганини таъкидлаган.

12 июнда Бишкек маъмурий суди Асқаров даъво аризасини кўриб чиқишни тўхтатган. Бунга “иш доирасидаги талашда ҳукумат маъмурий орган сифатида жавобгар эмас”, деган сабаб келтирилган.

Асқаров адвокатлари бу қарордан норози бўлиб шаҳар судига арзланган. 20 августда Бишкек шаҳар суди маъмурий суд қарорини ўз кучида қолдирди. Суд жараёнида Асқаровнинг меросхўри сифатида таклиф қилинган унинг турмуш ўртоғи Хадича Асқарова турмуш ўртоғи аризасини Олий судгача етказиш нияти борлигини айтади:

- Суддан мен адолатни кутяпман. Турмуш ўртоғимни оқлаб беришларини кутяпман. У гуноҳ қилмай гуноҳкор бўлиб ўтиб кетди. Мен уни қамоқхонада вафот этади деб ўйламагандим. Уни кўргани келганимда иккаламиз келажак тўғрисида яхши режалар, ниятлар қилар эдик. Шу сабабли мен, болаларим учун ҳам унинг ўлими кутилмаган воқеа бўлди. Шунга қарамай унинг учун барча суд жараёнларига қатнашиб, курашишга тайёрман, - дейди Хадича Асқарова.

Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00

Асқаров ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган “Бир динё –Қирғизистон” ташкилоти раҳбари Тўлейқан Исмаилова ҳам Асқаровнинг ҳукуматга қарши даъво аризасини кўриб чиқишдан бош тортган Бишкек шаҳар суди қароридан норозилигини билдирди:

- Қонунга мувофиқ Азимжон Асқаровнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттириб, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси қарорининг бажарилишига Олий судда эришишга ҳаракат қиламиз. Халқаро даражада қирғиз ҳукумати 2016 йилдан бери ҳеч қандай қадам ташламади, ҳеч қандай талабларни бажармади. Инсон ўлса ҳам, уни адвокатлари ёқлайверади, - деди ҳуқуқ химоячиси.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссарияти матбуот котиби Элизабет Троссел 28 июлда Женевада Асқаров ўлими бўйича мустақил изланиш олиб бориш зарурлиги ва унинг оиласи ҳукуматдан товон пули ундириб олиш ҳуқуқига эга эканини айтган.

Шунингдек, Асқаров ўлими ортидан бир қатор халқаро ташкилотлар ҳам қирғиз ҳукуматини танқид қилган билдирувлар тарқатган.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 1 август куни қирғиз матбуотига берган интервьюсида қамоқхонада вафот этган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров борасидаги саволга жавоб берар экан:

-Бу иш 2010-йилдан бери Қирғизистон халқи ва дунё жамоатчилиги эътиборини тортиб келди. Суднинг ҳар қандай инстанцияларига икки томон ҳам тенг мурожат қилди. Халқаро нормаларга ҳам амал қилинди. Қирғизистонда қонун устуворлик қилиши керак. Менинг суд қарорига изоҳ беришим нотўғри бўлиб қолади, - деб айтди.

69 ёшга тўлган Азимжон Асқаров 25 июлда қамоқхонада пневмониядан вафот этган. У 2010 йилдаги июнь воқеаларида оммавий тартибсизликларни уюштириш ва одам ўлдиришда иштирок этганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Азимжон Асқаров тириклик чоғида бу айбловларни тан олмаган. Ҳуқуқ фаоли жасади ўзининг васиятига биноан 31 июль куни Тошкентда дафн этилган.

XS
SM
MD
LG