Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Жаслиқ собиқ маҳкуми ўзини ноҳақ қамаганлардан 500 миллион сўм товон пули талаб қилмоқда


Ҳуқуқ фаоли Чўян Маматқулов аввалроқ Ислом Каримовни судга беришга уринган эди.
Ҳуқуқ фаоли Чўян Маматқулов аввалроқ Ислом Каримовни судга беришга уринган эди.

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида истиқомат қилувчи Ўзбекистон қуролли кучлари собиқ зобити¸ ҳуқуқ фаоли Чўян Маматқулов фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритди.

12 август куни берилган бу аризасида 50 яшар Маматқулов умрининг 6 йилини Жаслиқда азоб-уқубатда ўтказгани ортидан етказилган маънавий зиëнни қоплаш учун ўзини ноҳақ қамаган тизимлардан 500 миллион сўм товон пули ундирилишини сўраган.

Озодлик тасарруфида Жаслиқ лагерининг собиқ маҳбуси томонидан ғайриқонуний равишда ҳукм этиш ва озодликдан маҳрум этилганлик оқибатида етказилган руҳий-маънавий азиятлар ва азоб-уқубатлар учун маънавий зарар ундириш тўғрисида даъво аризаси нусхаси мавжуд.

Аризасида ҳуқуқ фаоли товон пулининг Қашқадарё вилоят прокуратураси, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Қарши шаҳар ички ишлар бўлими мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар Молия бўлимидан ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг одам ўғирлаш, конституциявий тузумга тажовуз, фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш, гиёҳвандлик сингари қатор айблар билан жазо муддатини ўтаб чиққач, Чўян Маматқулов Қашқадарё вилоят судининг 2020 йил 18 мартдаги ажрими билан тўлиқ реаблитация қилинган.

Жазо муддатининг катта қисмини Жаслиқ лагерида ўтаб чиққан Чўян Маматқулов 2012 йилнинг 29 августида қамоққа олинган ва Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан 10 йилга қамалган эди.

2018 йилнинг 25 мартида шартли равишда жазо муддати тугашидан аввал озодликка чиқарилган. 2020 йилнинг 18 мартида эса унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши - таркибида жиноят аломатлари топилмагани учун тўлиқ бекор қилинган.

Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқ фаоли бекор қилинган жиноят иши доирасида ўзига етказилган маънавий зарар учун товон пули талаб қилаётганини айтади.

- Ўша иш доирасида 29 ой - 880 кун ғайриқонуний равишда қамоқда сақландим. Жаслиқда руҳий ва жисмоний азоб чекдим. Вояга етмаган болаларимдан айри қолдим. Буларнинг ҳаммаси - руҳий-маънавий азоб ҳисобланади. Ажримда, фуқарога етказилган моддий-маънавий зарар қоплансин, дейилган. Шунинг учун мен 500 миллион сўм миқдорида товон пули талаб қилдим. Қонунчиликда маънавий зарар миқдори белгиланмаган, мен ўзим шу суммани талаб қилдим, аслида бу ҳам оз. Озодликнинг қийматини пул билан ўлчаб бўлмайди.

Айни пайтда ҳуқуқ фаолига нисбатан 2015 йилда Навоий шаҳар суди томонидан ўқилган яна бир суд ҳукми бор.

Маматқуловнинг айтишича, Навоий шаҳар судининг 2015 йил 17 мартдаги ҳукми билан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 221-моддаси 2 қисми “б” бандига асосан - қамоқхона ички тартибини бузди, деган айблов билан жиноят иши очилган. Ўшанда суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой қамоқ жазоси берилган.

- Қамоқдаги маҳбуслар буни раскрутка, дейди. Ичкаридаги махсус маҳкумларни туҳмати билан менга яна 3 йилдан ортиқ жазо берилган эди. Лекин, 2018 йилда ҳар икки ҳукм бўйича жазони тўлиқ ўтаб бўлди, деб чиқаришган. Аммо, оқлов дастлабки ҳукм - Қашқадарё вилояти суди ҳукми бўйича чиқарилган. Навоий шаҳар суди ҳукми бўйича оқланиш учун ҳаракат бошлаганман. Мен талаб қилаётган товон пули ҳаётимнинг ўғирланган қисмини қайтариб беролмайди. Шунга қарамай¸ қонуний ҳуқуқларимдан фойдаланмоқчиман. Ўйлайманки, адолатга эришаман. Мени ноҳақ қамаганлар жазога тортилади, - деди Чўян Маматқулов Озодлик билан суҳбатда.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:33 0:00
Бевосита линк

Ўз вақтида марҳум президент Ислом Каримовни судга берган ҳуқуқ ҳимоячиси мурожаатида судга ўзини тергов қилган ҳуқуқ-тартибот органлари, тергов хулосасини қонунлаштириган судьяларни жазога тортишни сўраган.

Чўян Маматқулов 2012 йил 29 августида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан ҳибсга олиниб, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 8 февралдаги ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

2018 йилнинг мартида Жаслиқ лагеридан озод қилинган.

Шу йилнинг 20 мартида Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов унинг оқланганини маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG