Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:42

“Уйга бормай касал қарадик, лекин тиббиёт бирлашмаси президент ваъда қилган маошни бермади”


Наманган вилоят, Чортоқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида меҳнат қилган ҳамшираларнинг OzodMikrofon га арз қилишича, президент фармони билан коронавирусга қарайдиган тиббиёт ходимларига белгиланган маош уларга берилмаган.

Касалхона ҳамшираси Рочия Сатторованинг айтишича, улар коронавирус ташхиси билан ётқизилган 52 беморга икки ҳафта давомида уйга бормай, кечаю-кундуз қараган:

“Бизда ҳам 20 июлдан бошлаб, бу ер госпитал бўлди, энди ковид билан ишлайсизлар деб бўлим мудиримиз мажлис қилиб айтди. 21 июль куни эса президентнинг ковид билан оғриган беморларга қараётган кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига 15 миллион сўм, врачларга эса 25 миллион сўм тўланиши ҳақидаги фармони чиқди. Лекин бизга бу пул берилмади. Вахтада турганимизнинг тўққизинчи куни бош врачимиз Зулфия Мамаджоновага маош бериладими деб сўраган эдик, у ҳокимиятдаги коронавирусга қарши курашиш штаби бошлиғи билан бирга келиб, хоҳласанг ишла, хоҳламасанг катта кўча, деди. Бизга шу пул берилмади.Ўн тўрт кун давомида бир неча қават маска, комбинезон билан касалларга қарадик, ҳамшираларимиз жой йўқлигидан полда ётиб ухлади. Ҳамма касал билан мулоқотда бўлдик. Уйга бормадик, бола-чақамизни кўрмадик. Шунча кун давомида на бош врач, на бош ҳамшира, на ҳокимиятдан келиб биздан ҳолларинг қандай деб сўрамади. Биз жонимизни, яқинларимиз жонини гаровга қўйиб ишладик. Наҳотки бизнинг меҳнатимиз қадрланмаса?”

“Уйга ҳам бормай касалларга қарадик, лекин тиббиёт бирлашмаси президент ваъда қилган пулни бермади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:37 0:00
Бевосита линк

Касалхонанинг исми сир қолишини сўраган бошқа ҳамшираси бундай дейди:

“Аёл ва эркаклар битта хонада турамиз. Карантин бошидан бери 6% устама умуман берилмади. Алишер Усмоновнинг ҳомийлик пуллари ставкага қараб берилди. Яъни 0,25 га 1 миллион 1 ставкага 4 миллион сўмдан. Бухгалтериядан қониқарли жавоб олганимиз йўқ . Хозиргача бизлар 03 Дамасларига салафан қилиб олиб ковид ташияпмиз. Ҳимоя кийимларини 2-3 мартадан ювиб киямиз. Бош врачимиз Зулфия Мамаджанова эса бунга умуман бефарқ”.

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG