Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:00

Ўтган кеча-кундузда 700 чоғли одам коронавирусга чалинди, антирекорд янгиланди


Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2020 йил 28 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, 21893 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Сешанба куни мамлакат бўйлаб 684 та касаллик ҳолати қайд этилган ва хасталикка чалиниш бўйича антирекорд янгиланган, уларнинг 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланган.

Айни пайтда кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Бу тузалганлар сони бўйича янги рекорд натижадир. Соғайганларнинг умумий сони эса, ССВ маълумотига кўра, 12265 нафарга етган.

Қолган 9502 нафар бемордан 206 нафарининг аҳволи оғир, 91 нафарининг аҳволи эса ўта оғир экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG