Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:30

"Жангчи қиз ўртоқлар" - Беларусда қамалган номзодларнинг рафиқалари президентликка даъвогар бўлди (ВИДЕО)


Беларусь президентлигига номзод Сергей Тихановскийнинг рафиқаси Светлана Тихановская (ўртада), президентликка собиқ номзод Валерий Цепкалонинг рафиқаси Вероника Цепкало (чапда) ҳамда ҳибсга олинган собиқ номзод Виктор Бабариконинг вакили Мария Колесниковалар.
Беларусь президентлигига номзод Сергей Тихановскийнинг рафиқаси Светлана Тихановская (ўртада), президентликка собиқ номзод Валерий Цепкалонинг рафиқаси Вероника Цепкало (чапда) ҳамда ҳибсга олинган собиқ номзод Виктор Бабариконинг вакили Мария Колесниковалар.

25 июль куни Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская илк маротаба уни қўлловчилар олдида сўзлади.

Орша шаҳрида бўлиб ўтган раллида Тихановская сафига президентликка собиқ номзод Валерий Цепкалонинг рафиқаси Вероника Цепкало ҳамда ҳибсга олинган собиқ номзод Виктор Бабариконинг вакили Мария Колесниковалар қўшилди.

Аёллар ўзларини «жангчи қиз ўртоқлар» деб номлашди.

- Бизнинг мақсадимиз бир – янги, адолатли сайловларга эришиш, - деди Тихановская.

Тихановская сиёсатчи эмаслигини, жон деб оддий ҳаётига қайтишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, унда президентликка номзод бўлиш режаси бўлмаган, аммо блогер турмуш ўртоғи Сергей Тихановский қўлга олинганидан кейин, ўз номзодлигини кўрсатишга қарор қилган.

Тихановский президентликка номзод бўлиш истагини изҳор қилганидан кейин Беларусь расмийлари томонидан қамоққа олинган бир неча шахснинг биридир.

Тихановская турмуш ўртоғи ва бошқа номзодлар одамларга ҳақиқатни сўзлаб, ўз фикрларини изҳор қилгани учун қўлга олинганини айтди.

Тихановская расмийлар уларнинг турмуш ўртоқларидан қўрқади ва аёллари уларнинг ўрнини эгаллашини кутмаган, деб таъкидлади.

- Бу масъулият энди бизнинг елкамизда. Биз аёллар Беларусни янги, ёрқин ва ажойиб келажак сари етаклашимиз керак. Биз бирга бўлсак, қўрқмаймиз ва биргаликда енгиб чиқамиз, - деди у.

Таҳлилчилар 9 августга белгиланган сайловда мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қозониши бу гал ҳар доимгидек жуда осон бўлмаслигини айтишмоқда.

Колесникова «Белгазпромбанк» банкининг собиқ етакчиси Бабарико уйдирма айбловлар билан ҳибсга олингани, Беларусь расмийлари эркинлик учун курашаётган фаолларни йўқ қилиш учун курашаётганини айтди.

Колесникова расмийларни ҳукуматдан қўрқмасликка ва «халққа яқинроқ бўлишга» чорлади.

Цепкало эса сўнгги 15 йил ичида 750 минг одам яхшироқ ҳаёт излаб Беларусни тарк этганини айтди.

- Болаларим ва оила аъзоларим шу мамлакатда яшашишини истайман. Биз белорусмиз ва болаларимизни Беларусда катта қилишни истаймиз, - деди у.

Тихановская 25 июль куни Бобруйск шаҳрида иккинчи раллини ўтказди.

Беларуслик Нобель мукофоти совриндори, ёзувчи Светлана Алексиевич Тихановскаяни қўлламоқда.

Ёзувчи Озодликка берган интервьюсида:

- Лукашенко сукунат сақловчи бу жамиятни осонликча лақиллатаман, эртак айтиб, таҳдидлар билан қўрқитаман, деб ўйлаган. Аслида эса бундай бўлмади, - деди.

25 июль куни яна бир номзод Андрей Дмитриев Заславль ва Барановичи шаҳарларида ралли ўтказди.

Яна икки номзод – Анна Конопацкая ва Сергей Черачан ралли ўтказиш режасини эълон қилгани йўқ.

Оршадаги ралли қатнашчилари Тихановскаяга овоз беришини айтишди.

- Болалар ота-оналарини кўрмайдилар, чунки улар бошқа давлатга ишлагани кетган. Ҳозирги президент ўрнига келадиган ҳар қандай шахс ундан яхшироқ бўлади, чунки биз жарга қараб кетмаймиз, - деди ралли иштирокчиларидан бир.

Раллида қатнашган бошқа бир шахс эса ҳукумат 26 йил олдин яхши ишлаганини, аммо одамлар ўзгаргани учун бугунга келиб «замон талабларига жавоб бермаётганини» айтди.

XS
SM
MD
LG