Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:52

Коронавирусга қарши кураш учун ажратилган пуллар СЭОАда ўмарилгани ўрганилмоқда


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида (СЭОА) коронавирусга қарши кураш учун ажратилган пуллар бўйича текширув бошланди.

Айни пайтда СЭОАнинг барча вилоятлардаги марказларида ҳам худди шундай текширув кетмоқда.

Бош прокуратура 5 та вилоятдаги текширувлар натижасини эълон қилди: 1 миллиард 753 миллион сўм талон-торож қилинган, ўндан зиёд кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

СЭОАда текширув

СЭОАдаги молиявий ишлардан хабардор агентлик ходимининг Озодликка айтишича, куни кеча агентликда рағбатлантириш пуллари билан боғлиқ ҳолатларни текшириш бошланган:

“25 миллион сўмлик рағбатлантириш пулларини олганларни текширишмоқда. Масалан, агентликнинг бир ходими 6 марта 25 миллион сўм олган. Кейин вирусга мусбат чиқиб, касалхонага ётган. Энди касал бўлгани учун иш пайти юқтирганларга ажратилган 100 миллион сўмни олиши керак. ИИВ оперлари ҳозир унинг ҳужжатларини текширяпти, атайлабдан юқтирган бўлиши мумкин экан, 100 миллион сўмни олиш учун. Рағбатлантириш пуллари олган бошқалар ҳам текширилмоқда. Яна Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси ҳам Инқирозга қарши кураш жамғармасидан ажратилган пуллар бўйича молиявий тафтиш бошлаяпти”.

Расмий маълумотга кўра, Молия вазирлиги қошидаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан пандемия бошланганидан 17 июлгача СЭОАга жами 907 миллииард сўм маблағ ажратилган.

СЭОАда ҳозирда бўлаётган текширувлардан хабардор манба иддаосига кўра, агентлик раҳбарияти томонидан коронавирусга қарши кураш учун ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган:

“Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ажратган пулдан агентлик раҳбарларидан бири ўғлининг фирмасига 11,5 миллиард сўм маблағ ўтказиб берилгани аниқланган. Раҳбарият бошқа фирмаларга ўтказилган пуллардан ҳам 10 фоиз откат олиб турган”.

СЭОАдаги молиявий ишлардан хабардор агентлик ходими иддаосича, коронавирусга қарши кураш учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш март ойидаёқ бошланган:

“Аслида коронавирусга қарши кураш учун ажратилган пулларни ўзлаштириш мартдаёқ бошланган. Инқирозга қарши курашиш жамғармаси пуллари учун агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари ўртасида зиддият пайдо бўлди. Бошида агентликнинг аввалги раҳбари Алматовнинг ўзи пулларни бошқариб турди. Кейин вазирлик иккита тиббиёт институтининг раҳбарини қоровул қилиб қўйди. Орада жанжал чиқди ва апрелда Алматов ишдан кетди. Алматов кетгач ҳам пулларни ўзлаштириш давом этди”.

Молия вазирлиги мулозими вазирликка қарашли Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан СЭОАга берилган маблағ бўйича ҳозирда агентлик ва унинг вилоятлардаги марказларида ёппасига текширув бўлаётганини тасдиқлади.

“Текширув ниҳоясига етгач, Бош прокуратура ўзи эълон қиляпти натижаларини. Ҳозирча 5 та вилоят бўйича текширув натижалари матбуотга маълум қилинди. Бошқалари ҳам тугаши билан эълон қилинади. Шу пайтгача СЭОМларининг жами ўндан зиёд ходимига нисбатан иш очилди. Ҳозирча сизга бошқа нарса айта олмайман”, деди матбуотга гапириш ваколати йўқлиги сабаб исми очиқланмаслигини сўраган мулозим.

СЭОА раҳбарларининг бирортасига ҳам қўнғироқ қилиб боғланиб бўлмади. ССВдан ҳам ушбу ҳолат бўйича маълумот олиш имкони бўлмади.

Бош прокуратура матбуот хизмати расмийси Озодлик мухбирининг СЭОАдаги текширувлар бўйича саволини ўрганиб, ярим соатда айтишга ваъда берди. Бироқ расмий билан бошқа боғланиб бўлмади.

5та вилоятда 1 миллиард 753 миллион сўм талон- торож қилинган

22 июль куни Бош прокуратура матбуот хизмати эълон қилган хабарга кўра, Андижон вилоят СЭОМ мансабдорлари инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

Ўзбекистонда инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-торож қилинган вилоят СЭОМлари сони бештага етди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси вилоят СЭОМида ўтказган текширув натижасида дезинфекция воситасини бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат нархда сотиб олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу пайтгача прокуратура текширувлари натижасида 5 та вилоятдаги СЭОМда Инқирозга кураш жамғармасининг жами 1 миллиард 753 миллион сўм маблағи талон-торож қилингани аниқланган:

  • Қашқадарё вилоят СЭОМда 917,8 миллион сўм
  • Наманган вилоят СЭОМда 248,9 миллион сўм
  • Навоий вилоят СЭОМда 222,3 миллион сўм
  • Бухоро вилоят СЭОМда 204,6 миллион сўм
  • Андижон вилоят СЭОМда 159,3 миллион сўм

СЭОАдаги молиявий ишлардан хабардор агентлик ходими иддаосига кўра, агентликдаги аҳвол вилоят марказларига нисбатан ёмонроқ:

Агентликдаги талон-торожликлар вилоят марказларига нисбатан 100 баробар кўп. Коронавируснинг асосий тўлқинига тайёрланиш ўрнига ССВ ва СЭОА раҳбарларининг вақти Инқирозга кураш фондини талаш бўйича жанжал билан ўтди. Пандемия пайти ажратилган рағбатлантириш пуллари ҳам таниш-билишлар ўртасида тақсимланди. Энди ҳаммаси прокуратура текшируви эълон қилинса ошкор бўлади, агар бости-бости қилишмаса”.

СЭОАга ўтказилган 907 млрд сўм

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳисобига 907 млрд сўм ўтказилган.

Расмий ҳисоб-китобга кўра, ушбу маблағ қуйидагича сарфланган:

  • 375 млрд сўм тест тизимлари, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун;
  • 202 млрд сўм фуқароларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларга ва 76 млрд сўм уларнинг овқатлантириш учун;
  • 25 млрд сўм жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишлари учун;
  • 9 млрд сўм эпидемиологик ҳолат билан курашиш бўйича тадбирлар учун;
  • 301 млрд сўм тиббиёт ходимларига қўшимча рағбатлантириш учун;
  • 11 млрд сўм махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш учун;

XS
SM
MD
LG