Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:28

Ўшда қишлоқ фаоллари 24 беморни кислород билан таъминловчи тизим қурди (ВИДЕО)


Ўш: Шарқликлар 24 беморга мўлжалланган кислород таъминоти тизимини ясади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:29 0:00

Ўш. Шарқ қишлоғилик фаол Раҳимжон Нишонов 24 беморга мўлжалланган кислород таъминоти тизими ҳақида айтиб берди.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига туташ Шарқ қишлоғи фаоллари маҳаллий мактабнинг вақтинчалик касалхонага айлантирилган спорт залига ётқизиладиган беморларни кислород билан таъминлашни йўлга қўйди.

Бу иш бошида турганлардан бири, шарқлик фаол Раҳимжон Нишоновнинг Озодликка айтишича, марказлаштирилган кислород таъминотини яратиш ишининг барча жиҳатлари ҳашар йўли билан амалга оширилди.

- Кейинги пайтларда коронавирусга чалинганлар нафас етмай қолганидан ўлиб қолаяпти, деган гаплар кўпайиб кетди. Шунинг учун халққа мурожаат қилдик. Ҳукумат қўлидан келган ҳаракатни қиляпти. Лекин касалга чалинганлар кўпайиб кетгани учун ўзимиз ҳам ҳаракат қилмасак бўлмайди дедик, - деди Озодликка Раҳимжон Нишонов.

Фаолнинг айтишича, 40 беморга мўлжалланган вақтинчалик касалхонада саховатли кишилар ажратган пул эвазига 24 беморни кислород билан таъминлайдиган тизим ясалди, тизимни тиббиёт ходимлари ҳам кўриб, маъқуллади.

Раҳимжон Нишонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:23 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошимиз мутахассис бўлмагани учун кислород таъминоти тизимининг техник тафсифини айтиб беролмади. Тизимни ясаган усталар худди шундай ишни амалга ошириш учун вилоятнинг бошқа ҳудудига кетгани маълум бўлди. Улар билан боғланишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Раҳимжон Нишоновнинг Озодликка билдиришича, 24 беморга кислород етказиб бера оладиган системани қуриш барча аппаратларни сотиб олиш ва хизмат ҳақини қўшганда тақрибан 155 минг қирғиз сўмига (2 минг АҚШ доллари) тушди.

Қирғизистонда сўнгги бир кеча-кундузда COVID-19 га 1108 киши чалинди. Бу ҳақда 21 июль куни Бишкекда ўтказилган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Айнура Ақматова билдирди.

Унга кўра, хасталаниш ҳолатларининг учдан бири пойтахт Бишкек ҳиссасига тўғри келади.

Эпидемия бошланганидан бери Қирғизистонда инфекция юқтириб олганлар сони 28251 нафарга етган, улардан 14776 нафари соғайиб кетган.

XS
SM
MD
LG