Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:37

АҚШ Шинжондаги ҳуқуқбузарликлар ортидан Хитойнинг 11 ширкатини қора рўйхатга киритди


Шинжондаги "қайта тарбиялаш лагери"га кириш учун навбатда турган кишилар, 2018 йил 3 декабри.
Шинжондаги "қайта тарбиялаш лагери"га кириш учун навбатда турган кишилар, 2018 йил 3 декабри.

Қўшма Штатлар Хитойнинг яна 11 та ширкатини Шинжон-Уйғур мухтор районидаги инсон ҳуқуқлари бузилишларига алоқадор кўрилган ташкилотлар қора рўйхатига киритди.

Пекин 2017 йилдан бери Шинжонда яшайдиган ва Ислом динига эътиқод қиладиган миллиондан зиёд уйғур ва бошқа миллат вакилларини концентрацион лагерларга ёки “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”га мажбуран жойлаштиргани учун халқаро ҳамжамият томонидан қораланиб келмоқда. Пекин бу муассасалар айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш учун барпо этилган “қайта тайёрлаш ва ўқитиш марказлари” эканини иддао қилиб келади.

АҚШ Савдо вазирлиги 20 июль куни Хитойнинг бу ширкатлари Шинжондаги асосан мусулмон бўлган уйғур, қозоқ, қирғиз, тожик ва дунган миллатига мансуб кишилар мажбурий меҳнатидан фойдаланишга алоқадор эканини билдирди. Мазкур ташкилотлар орасида енгил саноат ва технология ширкатлари ҳамда генетик таҳлиллар ўтказишга жалб қилинган икки ширкат бор.

Хитой расмийлари ҳали бунга муносабат билдирганларича йўқ, бироқ авваллари Пекин бир неча бор бу каби санкцияларни ўз ички ишига аралашиш, деб ҳисоблашини билдирган.

XS
SM
MD
LG