Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:23

Муса Ерниязов ва Тўра Боболов коронавирусга чалинди, уларни европалик экспертлар кўздан кечирди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, иккала мулозимни Ўзбекистонга борган германиялик мутахассислар таҳлил қилган ва ҳолатини барқарор, деб топган.

Маълумотга кўра, Муса Ерниязов Нукус, Тўра Боболов эса Тошкентда даволанмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, шу кунларда европалик экспертлар Ўзбекистонга сафар қилмоқда.

Булар Европа анестезия ва интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия ва касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский ва Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия ва шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неблардир.

Европалик экспертлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов билан Қорақалпоғистонга борганида, шифохонада ётган Муса Ерниязовни ҳам кўздан кечирган.

Айни гуруҳ, Тошкентда даволанаётган ҳоким Тўра Боболовнинг ҳолатини ҳам кўздан кечириб, ҳар икки мулозимнинг аҳволи барқарор, деб ташхис қўйган.

Бу Ўзбекистонда ҳоким даражасидаги мулозимнинг коронавирусга чалингани расман тасдиқланган дастлабки 2 ҳолатдир.

XS
SM
MD
LG