Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:54

Мирзаобод ҳокими Сардобадаги тошқин ювиб кетган уйлар ўрнида бошланган қурилишларга бульдозер солди (ВИДЕО)


1 май кунги Сардобадаги техноген фалокат оқибатида Солин қишлоғидаги аксар уйлар қулаб тушган.
1 май кунги Сардобадаги техноген фалокат оқибатида Солин қишлоғидаги аксар уйлар қулаб тушган.

6-7 июль кунлари 100 га яқин ИИБ ходими¸ хусусан¸ омончилар ҳамроҳлигида Ҳақиқат МФЙни ҳудудидаги Солин қишлоғига келган Сирдарë вилояти Мирзаобод тумани ҳокими Ҳамид Абдуллаев¸ қишлоқдаги саккизта ҳовли ўрнида тикланган пойдевор устига бульдозер солдирди.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғони бузилиши ортидан бу қишлоқдаги 62 та ҳовлини бутунлай сув ювиб кетган ва уй эгалари берилган 40 миллион сўмлик товон пулига вайрон бўлган уйи ўрнида қурилиш бошлаган эди.

Аввалига бундай қурилишга рухсат берган туман ҳокимлиги¸ сўнгра Тошкентдан келган “бош план”ни рўкач қилиб¸ ҳар бирида камида 25-30 сотихдан каттароқ томорқа ва боғи бўлган бу оилаларни чўл ҳудудидаги бўш жойларга кўчишга мажбурлашга ўтган.

6-7 июль кунлари янги қурилишини ҳимоя қилишга уринган солинликлар омончилар томонидан махсус автобусларга қамаб қўйилган ва ҳовлиси ўрнида кўтарилган фундамент бузиб ташлангандан кейингина қўйиб юборилган.

Бундай босимга чидай олмасдан уч киши воқеа жойида ҳушидан кетган ва уларга "Тез ëрдам" чақиртирилган.

Озодлик боғланган Мирзаобод туман ҳокимлиги мулозимлари¸ бу жараëнни “Тошкентдан берилган буйруқ” ижроси сифатида тақдим этди.

Ҳокимнинг халқ билан “мулоқоти”

Мирзаобод туман ҳокими Ҳамид Абдуллаев 6 июль куни тушдан кейинги соат тўртларда¸ гувоҳларнинг Озодликка айтишича¸ Солин қишлоғидаги 62 уйда яшовчилар билан учрашган.

Мирзаобод тумани ҳокими ва солинликлар ўртасидаги тортишув
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:30 0:00

Махсус автобус ва юзга яқин ИИБ хизматчиси ҳамроҳлигида келган ҳоким¸ Озодликка юборилган видеодан кўрилишича¸ аввалига тўпланганларни ажратилган янги ерга ўз ихтиëри билан бориш ва қурилишни ўша жойда қилишга кўндиришга уринади.

Бу ер давлатнинг ери. Ҳужжатда (кадастр назарда тутилмоқда -таҳр.) ҳам ернинг усти сизники¸ ер ости ва ернинг ўзи давлатники. Давлат ҳам сизларга ëмонлик қилмоқчи эмас. Бу ерда парк бўлса¸ маданиятга сал интилади¸ деяпти. Бу ердаги ҳамма нарса (қурилишга олинган нарсаларни кўрсатиб)ни бизнинг ҳисобимиздан айтган жойларингга ташиб берамиз. Фақат тезроқ бориб ўзларингнинг ерларингга эгалик қилинглар. Ҳаммасига қозиқ қоқилган. 35 гектар ер бор¸ ҳаммага етадиган ер бор хуллас”.

Видеода гапини бўлмасдан эшитган одамларга қарата ҳоким “ундай десанглар ҳам¸ бундай десанглар ҳам қарор шу¸ чунки бош план тасдиқлаб бўлинган¸гапирганларинг билан буни ўзгартириб бўлмайди¸ давлатнинг йўлига юринглар”¸ дейди ва уларни “ўжарлик билан узоққа бориб бўлмаслигидан” огоҳлантиради.

“Халқ билан ҳисоблашишим шарт эмас!”

Озодликка юборилган видеода¸ ҳоким солинликларга қарата қилган монологини тугатар-тугатмас йиғилганлардан бири¸ “ҳоким бова¸ халқнинг розилигини олдингизми?” деб луқма ташлайди.

Бу саволга Абдуллаев “халқнинг розилигини олишим шарт эмас” деб жавоб қайтаргани учрашувни эҳтиросли тортишувга айлантириб юборади.

Тўпланганлар ҳокимга президентнинг ҳокимлардан одамларнинг ҳовли-жойини бузиш ҳақида қарор чиқариш ваколатини олгани¸ бузиш фақат суд қарори билан бўлиши кераклигини эслатиши ортидан ҳоким “ҳаммангни қонун олдида жавобгар қилдираман” деган пўписага ўтади.

Бу кескинлик кекса боғбоннинг “500 туп анорим ва 250 та теракзор боғим бор¸ мени бу ердан ўлдириб чиқарасан”¸ деганидан сўнг янада кучаяди¸ кўп ўтмай аëллар билан бақир-чақир бошланиб кетади.

Учрашув иштирокчиларининг айтишича¸ 62 та уй эгаси ҳоким таклифини қабул қилмаслигини¸ ҳоким эса¸ улар эътирози қабул қилинмаслигини айтиб туриб олганидан сўнг¸ давлат вакиллари куч ишлатишга ўтган.

Уйи ўрнида тикланган пойдеворни ҳимоя қилишга уринган аëлларни омончилар икки қанотидан ушлаб¸ панжарали автобусга тиқиб қўйишди ва худди маймунни қафасда ушлагандек¸ то қурилишини бульдозер вайрон қилмагунча¸ қамаб туришди. Кейин қўйворишди”.

Гувоҳларнинг айтишича¸ бундай зўравонлик оқибатида аëллардан иккитаси ҳушдан кетиб йиқилган¸ яна бир кекса эркакнинг аҳволи ëмонлашган ва “Тез ëрдам” чақиртирилган.

Озодликка тақдим этилган видеолардан бирида¸”Тез ëрдам” машинаси ва сўрида узала тушиб ëтган ҳушсиз аëлга тиббий ëрдам кўрсатилаëтгани акс этган.

Янги қурилишига бульдозер солинган аëллар ҳушдан кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00

Озодлик боғланган солинликларнинг айтишича¸ қурилиши бошланган ҳовлиларни бульдозер билан текислаш 7 июль куни ҳам давом этган.

Яна ҳокимнинг ўзи ИИБ бошлиғи¸ омончилар¸ тумандаги ҳамма участковойлар билан тепасида турди. Жами саккизта уйда бошланган қурилишни бузиб кетишди. Кечагидай¸ қаршилик қилганларни қафас-автобусда ушлаб туриб¸ бузиб бўлгандан кейин қўйворишди. Видеога олмоқчи бўлганларни ушлаб¸ телефонини олиб қўйишди. Ким видео чиқарса¸ жазолаймиз¸ деб қўрқитишди”¸ деди 7 июль куни Озодлик гаплашган солинликлардан бири.

Солинликлар нега ҳоким таклифига кўнмаяпти?

Сирдарë вилояти Мирзаобод тумани Ҳақиқат МФЙдаги Солин қишлоғи 1 май куни Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фалокат оқибатида бутунлай вайрон бўлган. Бу қишлоқда¸ аксарияти лойдан қурилган уйларни сув бутунлай ювиб кетган.

Тошқиндан кейинги вайронагарчилик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Ҳар бирида 8-15 хонагача уйи бўлган бу ҳовли эгалари¸ 30 сотихдан кўпроқ томорқасида деҳқончилик ва чорвачилик қилиб¸ рўзғор тебратиб келган.

Сардоба фалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича тузилган ҳукумат қарори билан солинликларга ҳам айни МФЙ ҳудудида қуриладиган кўп қаватли уйдан 3 хонали квартира¸ 40 миллион сўм товон пули ва 10 миллион сўмлик Артел маиший техникасига сертификат берилган.

Расмийлар иддаосича¸ бу ҳудудни қайта қуриш режасига мувофиқ¸ Солин қишлоғидаги 62 та ҳовли ва томорқа ери ҳокимлик ихтиëрига ўтказилиб¸ 70-йиллардан бери бу ерда боғ ва экинзорга айлантирган солинликларга чўл ҳудудидан ер берилиши керак. Аҳоли 50 йил парваришлаган бу ҳовли-жойлар ўрнида¸ расмийлар рўкач қилаëтган "бош план"га мувофиқ¸ Экопарк ва қовун бозори қурилиши белгиланган.

6 июль кунги учрашув видеосида Мирзаобод туман ҳокими “ҳаммага ери қанча бўлса¸ шунча ер бераман” дейди. Аммо солинликлар¸ бу ваъданинг яна бир алдов эканини айтмоқда.

Одамларни кўндириш учун шундай деяпти оғизда. Баъзиларнинг 50 сотихгача экинзори¸ боғи бор. Кўнганидан кейин¸ оқариб ëтган чўлдан 4 сотих ер беряпти. Кўнсанг шу¸ кўнмасанг катта кўча деяпти. Ундан ортиғига кадастр бермаяпти. Бераëтган ерида на сув бор¸ на йўл бор. Қип-қизил чўл. Ҳокимиятдагиларнинг ҳамма гапи ëлғонлигини билганимиздан¸ ўз еримиздан бошқа жой керакмас¸ деяпмиз. Лекин давлат машинасини устимизга ташлаганидан кейин¸ халқ қўрқиб қолди. Президент адолат дейди¸ шуми адолати?”¸ дейди ҳовлиси ўрнида тиклаган янги қурилиши бульдозер қаршисида қолганлардан яна бири.

Яна бир суҳбатдош эса¸ сув тошқини ўзи ва ўғиллари учун қурган қарийб 15 хонали ҳовли-жойини вайрон қилгани¸ 9 кишилик оилага 3 хонали дом бериш¸ “бориб турган инсофсизлик” эканини таъкидлади.

Қишлоқ аҳли ҳокимиятнинг бундай "таклифи"га ўтган ой ҳам кўнмаслигини билдирган эди.

Сардоба тошқинидан зиëн кўрган мирзаободликлар ва сардобаликлар ўз уйлари бузилишига норозилик билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:06 0:00

Озодлик 6-7 июль кунги можаро¸ хусусан¸ солинликларнинг ҳокимлик шаънига билдираëтган эътироз ва танқидларига муносабат олиш учун Миразобод туман ҳокимлиги мулозимлари билан боғланди.

“Тўполон”дан хабардорлигини айтган маҳаллий мулозимлар¸ ҳокимнинг қаршиликни муроса билан ҳал қилишга урингани¸ аммо “айримларнинг ўжарлик” йўлидан қайтмаганидан сўнг¸ куч қўллашга мажбур бўлганини тан олди.

Ҳоким Тошкентдан келган бош режани ижро қилиши керак. Бу одамлар давлат ўзларига бераëтган ëрдамни тушунмаяпти. Қанча тез янги жойга кўчиб¸ қурилишини бошласа¸ ўзларига шунча яхши бўлади”¸ деди туман ҳокимлигини ўзини таништирмаган мулозими.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида¸ расмий ҳисоб-китобга кўра¸ 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган¸ 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

Бу борада очилган жиноят иши тафсилотлари ҳозирча жамоатчиликка эълон қилинган эмас.

XS
SM
MD
LG