Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:27

Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтказилмаётган ўзбеклар 2 ҳафтадан бери яйдоқ далада тунамоқда (ВИДЕО)


Россиялик амалдор: Ўзбекистон ҳукумати рус-қозоқ чегарада ўтирганларни эсдан чиқарган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:28 0:00

Россиялик амалдор: Ўзбекистон ҳукумати рус-қозоқ чегарада ўтирганларни эсдан чиқарган

Россия-Қозоғистон чегарасида икки ҳафтадан бери очиқ осмон остида тунаётган ўзбекистонлик муҳожирлар егулик ва сувсиз қолганини айтмоқда.

Оренбург областининг Қозоғистон чегарасига яқин Соль-Илецк шаҳри яқинида тақрибан икки ҳафтадан буён Қозоғистон йўл беришини кутиб турган ўзбекистонлик бир неча юз меҳнат муҳожири 3 июль куни Самара областига чегарадош Бузулук туманига кўчирилган.

Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётган меҳнат муҳожирларининг айтишича, шу кунда Оренбург областида (Бузулук ва Маштаковода) Ўзбекистонга етиб олиш учун Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан йўл беришини кутиб турган ўзбекистонликлар сони 2000 га яқинлаган.

Ўзини қашқадарёлик Бек, деб таништирган муҳожирнинг айтишича, 6 июлдан буён уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳеч ким Бузулукка бормаган, муҳожирларнинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб бормоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:10 0:00
Бевосита линк

Меҳнат муҳожири айтаётган маълумотлар юзасидан Россия маъмурларидан қўшимча информация олишнинг имкони бўлмади.

6 июль куни 963 қирғизистонлик 20 та автобусда Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан Қозоғистон орқали ўз мамлакатига етказилгани ҳақда Қирғизистон расмийлари хабар қилган.

Куни кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси уйига қайтиш илинжида бўлган меҳнат муҳожирларини Россия—Қозоғистон чегарасидан муайян ҳақ эвазига ўтказиб қўйишни таклиф қилаётганларга ишонмасликка чақирди.

Элчихонанинг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Оренбург вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин қисмида тўпланиб қолганидан ҳам хабари бор.

“Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Большая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Соль-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ёлғон хабарларга ишониб Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанимизга қайтиш истагини билдирмоқда”, -дейилган Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси баёнотида.

Элчихона муҳожирларни бир ерга тўпланиш коронавирусга чалиниш эҳтимолини кучайтириши тўғрисида огоҳлантирган.

Юртга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликларга ўзлари юрган мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихона ва консулликларига мурожаат қилиб, рўйхатга ёзилиш таклиф этилган. Уларга чартер рейслар уюштирилиши ваъда қилинган.

XS
SM
MD
LG