Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:41

“Россиядаги меҳнат муҳожирлари, Қозоғистон чегарасига келманг, ҳукуматдан ҳақингизни талаб қилинг”


Uzbek banner -OzodNazar
Uzbek banner -OzodNazar

Мингга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Оренбург областининг (Россия) Қозоғистон чегарасига яқин қисмида ҳануз тўпланиб турибди. Бу ҳақда Озодликка 10 кундан ортиқ муддатдан буён Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётган муҳожирларнинг вакиллари хабар қилди.

Айни пайтда 963 қирғизистонлик 20 та автобусда Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан Қозоғистон орқали ўз мамлакатига етказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон расмийлари хабар қилди.

Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг коронавирус пандемияси шароитидаги ташвишларини шарҳлаб беришни сўраб, OzodNazarга Юртдош ўзбекларнинг “Ватандош” жамияти (Москва) раҳбари Усмон Баратовни таклиф қилдик.

“Россиядаги меҳнат муҳожирлари, Қозоғистон чегарасига келиб олманг, ҳукуматдан ҳақингизни талаб қилинг”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:00 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси уйига қайтиш илинжида бўлган меҳнат муҳожирларини Россия—Қозоғистон чегарасидан муайян ҳақ эвазига ўтказиб қўйишни таклиф қилаётганларга ишонмасликка чақирди.

Элчихонанинг билдиришича, “йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия—Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб, турли эълонлар тарқатмоқда”.

Элчихона бу ёлғон эканини, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда карантин чоралари, жумладан, мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётганини таъкидлади.

“Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Большая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Соль-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ёлғон хабарларга ишониб Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанимизга қайтиш истагини билдирмоқда”, -дейилади хабарда.

Элчихона муҳожирларни бир ерга тўпланиш коронавирусга чалиниш эҳтимолини кучайтириши тўғрисида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG