Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:41

Кучли шамолдан талафот кўрган Лебап ҳануз ёрдам кутмоқда, расмийлар маълумот тарқалишини жиловлашга уринмоқда (ВИДЕО)


27 апрель кунги кучли шамол аҳоли уйларининг томини учириб кетди, энг катта талафот Лебап вилоятида кузатилди, 2020
27 апрель кунги кучли шамол аҳоли уйларининг томини учириб кетди, энг катта талафот Лебап вилоятида кузатилди, 2020

Апрель ойи охирида кучли шамолдан катта талафот кўрган Лебап вилоятида ҳали-ҳануз аҳолига кунига икки соатдан электр токи берилмоқда, Интернет ва мобил алоқа деярли ишламаяпти.

Кўплаб аҳоли пунктида одамлар уйларини қайта қуриш ва ҳаётини қайта йўлга қўйига курашар экан, ҳукумат уларга ёрдам кўрсатмаётганидан шикоят қилмоқда.

27 апрель куни содир бўлган кучли шамол ва у келтириб чиқарган қум бўрони оқибатида юзлаб оиланинг хонадони вайрон бўлди, ўнлаб одам нобуд бўлди. Аммо, бу ҳолатни Туркманистон расмийлари тан олмаётир.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов кучли шамол ва қум бўронини бирор марта тилга олмади. Ҳукумат чизиғидан чиқмайдиган маҳаллий матбуот нашрлари эса фожиани умуман ёритмади.

Лебап вилояти расмийлари бугунга қадар офат оқибатларини бартараф этиш ҳаракатлари ҳамда аҳолининг ёрдам йўқлиги ҳақидаги шикоятларини изоҳлашдан бош тортиб келади.

Қайта қуриш ва тозалаш ишлари бошланмаган қишлоқларда полиция ва разведка зобитлари аҳолини назорат қилиб, ташқаридан келган шахсларни сўроқ қилмоқда. Бу ҳақда ушбу қишлоқлар турғунлари Озодликка сўзлаб берди.

27 апрель кунги қаттиқ шамолда вайрон бўлган турар-жой, Лебап, 2020
27 апрель кунги қаттиқ шамолда вайрон бўлган турар-жой, Лебап, 2020

Уларнинг айтишича, вайроналар суратлари тарқалишини олдини олиш мақсадида расмийлар қишлоққа келган шахсларнинг мобил телефонларини уларни қишлоққа киритишдан ва чиқариб юборишдан олдин текширмоқда.

Озодликка интервью берган лебапликларнинг сўзларига кўра, расмийлар кўп аҳоли пунктларида маълумот тарқалиши олдини олиш учун Интернет хизматини атайин тўхтатиб қўйган.

Бу орада маҳаллий аҳоли вилоят пойтахти Туркманобод шаҳрида ҳамда туман марказларида расмийларига шикоят қилгани хабар қилинди.

Ҳукуматдан норози маҳаллий аҳоли ҳатто 14 май куни норозилик акциясини ўтказди. Хусусан, юзлаб одам ҳукумат биноси олдида тўпланиб, сув ва электр токи хизмати тикланишини талаб қилди.

Бу ҳолат Туркманистонда камдан-кам учрайди. Айрим манбаларга кўра, кучли шамол ва қум бўрони камида 37 нафар киши умрига зомин бўлган. Аслида бу кўрсаткич бундан анча юқори бўлиши мумкин. Лебапда кўплаб қишлоқда вайрон бўлган уйлар қайта таъмирлангани йўқ.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Лебап вилоятига сафари давомида
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Лебап вилоятига сафари давомида

Туркманистон расмийлари сукут сақлаб келаётгани учун Туркманистон ташқарисидаги дунё содир бўлган фожиа ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар топди.

Фожиани бир неча ойдан бери шарҳламай келаётган Бердимуҳамедов июнь ойи бошида Мари ва Лебап вилоятларига борди.

Аммо давлат матбуоти кенг ёритган ташрифи давомида Бердимуҳамедов талафот кўрган аҳоли пунктларига бормади.

Табиий офат шусиз ҳам молиявий бўҳрон, ишсизлик ҳамда ошиб бораётган нархлар туфайли азият чекаётган туркманистонликларни мушкул аҳволга солиб қўйди.

XS
SM
MD
LG