Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:29

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар қарз берди


Имтиёзли қарз 15 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан берилди.
Имтиёзли қарз 15 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан берилди.

Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши 25 июнь куни Ўзбекистонга 500 миллион доллар миқдорида имтиёзли қарз бериш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

Молия вазирлигининг билдиришича, қарз коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун берилди. Хабарда таъкидланишича, 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз 15 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан берилди. Йиллик фоиз ставкаси эса 0,5 фоизни ташкил этади.

“Жалб қилинаётган маблағлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади”, - дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG