Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:36

Трамп пандемияга қарамай сайловолди кампаниясини бошлашга ошиқмоқда


3 ноябрга белгиланган президентлик сайловига 5 ойдан оз муддат қолгани учун Трамп ўз сайлов кампаниясини бошлашга ошиқмоқда.
3 ноябрга белгиланган президентлик сайловига 5 ойдан оз муддат қолгани учун Трамп ўз сайлов кампаниясини бошлашга ошиқмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп 20 июнь куни коронавирус пандемияси бошланганидан бери илк маротаба сайловолди кампанияси доирасида Оклахома штатига сафар қилади. Трампнинг ушбу сайловолди тадбири зўравонлик ва тартибсизликлар ҳамда вирус янада кўпроқ тарқалишига доир хавотирлар фонида бўлиб ўтмоқда.

Трамп тарафдорлари ҳафта давомида Талса шаҳридаги 19 минг кишини элтадиган аренада ўрин эгаллаш учун навбатга тура бошладилар. Уларнинг айримлари Талса мэри Г. Т. Бинум комендант соати жорий қилиши ортидан ҳайдалди. Аммо комендант соати бир кунда бекор қилинди ва навбат кутаётганлар яна тўплана бошлади.

Бинум бошқа штатларда «бузғунчилик ва можароларга» сабаб бўлган шахслар Талсага келиб, шаҳарда тартибсизлик келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли комендант соатини жорий қилганини айтди.

Талса полиция бўлими эса Бинум федерал ҳукумат расмийлари тавсияси билан комендант соатини жорий қилганини билдирди.

19 июнь кун Трамп ўз Twitter саҳифасида Бинум билан суҳбатлашганини, мэр комендант соатини бекор қилишга рози бўлганини ёзди.

Трамп, шунингдек, Оклахомадаги раллига борадиган «ҳар қандай намойишчи, анархист, бузғунчи, ўғри ёки безорини Нью-Йорк, Сиэтл ёки Миннеаполисдагидек муносабатни кутмаслик» ҳақида огоҳлантирди.

25 май куни афроамерикалик Жорж Флойднинг оқ танли полициячи томонидан ўлдирилиши АҚШ шаҳарларида норозилик намойишлари ҳамда ўғрилик ва талон-торож бошланиб кетишига туртки бўлган эди.

Оклахома олий суди эса икки маҳаллий шахснинг Трампнинг сайловолди раллисига келадиган ҳар бир шахсни ниқоб тақишга мажбурлашга чорловчи шикоятини қондирмади. Суд қарорига кўра, шикоятни йўллаган шахслар ўз талабларини қонунан асослаб бера олмаган.

Кейинги ҳафталарда Оклахома штатида чекловлар бекор қилиниши ортидан коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайди.

Трамп кампанияси вакиллари тадбир уюштирувчилар ниқоб тақишини ҳамда қатнашувчиларнинг тана ҳарорати текширилишини билдиришди.

Трампнинг сайловолди раллиси аввалига 19 июнь – АҚШда қуллик тугатилганига бағишланган кунга белгилангани кескин танқидга учради. Шунинг учун ралли 20 июнга кўчирилди.

Танқидчилар Трамп Флойд ўлими ортидан сайлов раллиси учун айнан Талса шаҳрини танлаб, ножўя иш қилганини айтишмоқда. Шаҳарда бундан қарийб бир аср олдин замирида ирқчилик ётган АҚШ тарихидаги энг мудҳиш қирғин содир бўлган.

3 ноябрга белгиланган президентлик сайловига 5 ойдан оз муддат қолгани учун Трамп ўз сайлов кампаниясини бошлашга ошиқмоқда.

XS
SM
MD
LG