Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:41

Хитойда паспортини йўқотган ўзбек аёли 13 йилда уйига қайтяпти


13 йил аввал Хитойга борган самарқандлик 48 яшар Зулфия Газиева паспортини йўқотгани сабаб Ўзбекистонга қайта олмаётган эди. Зулфиянинг OzodMikrofon дастурига айтишича, элчихона кўмагида у ватанга қайтишга муваффақ бўляпти.

17 июнь куни Озодлик билан суҳбатлашган Зулфия Газиева Хитойга 13 йил аввал тижорат мақсадида боргани ва паспортини йўқотгани сабаб йиллар давомида Ўзбекистонга қайта олмагани ҳақида гапирди:

- Ёлғиз қизимни холам катта қилди. Қизим мактабда ўқиётган пайти машина уриб, оёғи шикастланди, бора олмадим. 2012 йили дадам оламдан ўтди, бора олмадим таъзиясига. 2017 йил укам вафот этди, бора олмадим. Ҳеч нарсага бора олмадим. Қизимни узатдик, бора олмадим. Неваралик бўлдим, бора олмадим. Ўзбекистон элчихонасига бир неча марта ёрдам сўраб, мурожаат қилдим. Ёрдам беришмади. 13 йил давомида 2 та консулдан ёрдам сўрадим, натижа бўлмади. Фақат янги консул Бобур Яҳёев ёрдам берди. Чегаралар очилса, ватанга қайтаман.

Зулфия Газиева билан суҳбатни қуйида тўлиқ тингланг:

Зулфия Газиева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:17 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG